• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мақсадим – глобал молия тизимини ривожлантириш”: АҚШдаги ватандош Иброҳимжон Абдуллаев ҳикояси

    Бир фанга бўлган муҳаббат ва тиришқоқлик ортидан шарқ-у ғарбнинг нуфузли билим даргоҳларини забт этиш мумкинми? Албатта, мумкин. Халқаро даражадаги иқтисодчи-молиячи, қатор илмий изланишлар муаллифи, кўплаб йирик ташкилотларда иш тажрибасига эга таҳлилчи Иброҳимжон Абдуллаев ўз мисолида буни исботлади.

    Ҳозирда АҚШнинг Линкольн университетида Бизнес бошқаруви (DBА) бўйича докторантура таҳсилини олаётган Иброҳимжон Абдуллаев 1995 йили Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Мактабда математика устозининг фанни содда ва равон тушунтириши ҳамда аниқликка бўлган қизиқиш бу соҳани айрича меҳр билан ўрганишга туртки бўлди. Тиришқоқлик, изланиш, мактаб ва туман миқёсидаги олимпиадаларда иштирок ва қарабсизки, 2014 йилда математика бўйича республика олимпиадасида 1-ўрин.

    Иброҳимжон шу нуқтадан бошланган билим ва муваффақият сари йўли ҳақида “Дарё”га ҳикоя қилиб берди.

    Ҳам масъулият, ҳам имконият

    Математикага бўлган қизиқиш, рақамлар мўжизаси бу фан билан жиддий шуғулланишимга сабаб бўлган. Бу қизиқиш амалий натижа бера бошлаганида эса келажагимни ҳам математика билан боғлашга қарор қилдим. Республика олимпиадасидаги ғалаба каттароқ муваффақиятларга ундади, ўзимга ишончимни оширди, масъулият юклади. 

    Чет элда таҳсил олиш имкониятларни каррасига оширишини билган ҳолда, хорижий олийгоҳ талабаси бўлишни мақсад қилдим. Тинимсиз ўқиш-изланиш, пухта тайёрлов натижаси ўлароқ 2015 йилда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги Сежонг университетининг Бизнес бошқаруви йўналиши бакалавр босқичига қабул қилиндим. 2019 йилда университетда ўтказилган “Энг яхши молиячи” танловида 1-ўринни қўлга киритдим.

    Илм истаб уммон ортига

    Бакалавриатдан кейин АҚШнинг нуфузли таълим даргоҳларида ҳам билим олсам, деган фикр ўй-хаёлимни банд қилди. Карантин даврида бу орзу қатъий мақсадга айланди ва тайёрланишга киришдим. 2021 йилда Калифорния штати Окленд шаҳридаги Линкольн университетининг Молиявий бошқарув (MBA) йўналишида магистратура босқичига қабул қилиндим. Ҳозирда Бизнес бошқаруви (DBА) дастури бўйича докторантура таҳсилини ҳам шу университетда давом эттиряпман.

    Таҳсил баробарида халқаро молиявий хавфлар, кредит рисклари ва барқарор иқтисодий модел таҳлиллари бўйича тадқиқот олиб боряпман. Бундан ташқари, илмий фаолиятим давомида халқаро миқёсда эътироф этилган International Journal of Finance&Banking Studies, Journal of Emerging Financial Markets, Global Economics Review каби нуфузли журналларда 10 дан ортиқ мақолам чоп этилди. Шунингдек, Рискларни бошқариш бўйича профессионаллар глобал ассоциация (GARP) ва Халқаро молиявий менежмент ассоциацияси (FМА) каби йирик ташкилотларга аъзо бўлдим, бундай муҳит профессионализмни такомиллаштиришимда муҳим рол ўйнайди.

    Миллий ва халқаро тажриба

    Илк иш тажрибам Ўзбекистонда бошланган – Миллий банкда амалиёт ўтаганман. Кредит портфелини таҳлил қилиш, мижозлар кредитини баҳолаш ва рисклар тўғрисида ҳисобот тайёрлаш, макроиқтисодий тадқиқотлар ўтказиш, аудит, шунингдек, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун молиявий моделлар яратиш бўйича ўзимни синаб кўрдим.

    2020 – 2021 йилларда Сеулдаги Vroong компаниясида фаолият юритдим. Дастлаб молиявий таҳлилчи, сўнг рекрутинг менежери сифатида ишлаб, йирик хорижий ташкилотда масъулиятли вазифада ишлашнинг таъмини тотдим. Компаниянинг минтақавий кенгайишида кадрлар режалаштирувини стратегик жиҳатдан бошқариш жараёнида соҳам бўйича амалий кўникмаларим такомиллашиб борди, молия ва инсон капитали ўртасидаги боғлиқликни чуқурроқ тушундим. 

    Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Кадастр вазирлигида бюджетни режалаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида ҳам ишладим. Давлат бюджетини таҳлил қилиш, ресурслар тақсимоти самарадорлигини ошириш ҳамда фискал стратегияларни шакллантириш жараёнида иштирок менга тенгсиз амалий тажриба берди.

    Лидерларга кўмак

    Фаолиятим давомида фақат молия-иқтисод соҳаси билан чекланиб қолмасликка ҳаракат қилганман. Ўзим қачонлардир босиб ўтган йўл – нуфузли хорижий олийгоҳлар талабаси бўлишда янги авлодга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш истаги амалга кўчди – 2016 йилда Leader Аcаdemy номли таълим агентлигига асос солдим.

    Агентлик хорижий тилларни ўрганиш, SAT имтиҳонларига тайёрлов, халқаро университетларга ҳужжат топшириш борасида 2000 дан ортиқ ўқувчига ёрдам берди, 300дан ортиқ ўқувчининг АҚШ, Корея ва Европадаги нуфузли университетларга қабул қилинишига эришди. Агентликни бошқариш давомида 20дан зиёд консултант ва инструкторлардан иборат жамоани бошқариш мен учун янги тажриба бўлди. 4 йил давомида барқарор ўсишни қайд этган бизнесимни 2020 йилда шахсий режаларим сабабли сотишимга тўғри келди. 

    Улкан мақсадлар, эзгу мақсадлар

    Мақсадлар катта, шижоат зўр, тўхтаб қолиш йўқ. Салоҳият ва кўникмаларимни мунтазам такомиллаштириб бориш, илм-фанга асосланган ёндашувлар орқали глобал молия тизимини ривожлантиришга ҳисса қўшишни ўзимнинг бош мақсадим деб биламан. Буни амалга ошириш учун докторантурани тамомлагач фаолиятимни нуфузли халқаро молия институтларида давом эттиришни режалаштиряпман.

    Қолаверса, келгусида фақат ўз мутахассислигим билан чекланиб қолмоқчи эмасман. Ёшлар турли йўналишларда билим олишлари мумкин бўлган очиқ таълим платформаларини йўлга қўйиш ниятим бор. Бу бўйича университетдаги илмий раҳбарим билан биргаликда ҳаракатларни бошлаганмиз. Токи ўқийман деган ҳар бир ёш йигит-қиз ўзига керакли билимни сифатли ва тартибли ола билсин, ҳаракатларини мақсадли йўналтира олсин, илмий менторга эга бўлсин. Бу халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлаш йўлида муҳим восита ўлароқ хизмат қилади, деб ўйлайман.

    Саидазиз Аъзамов суҳбатлашди

    15 май, 20:10   Изоҳ (0)   1260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидаги дала майдонида ёнғин содир бўлди

    15 май, 19:54

    Ўзбекистонда 21 млрд сўмлик давлат хариди ноқонуний ўтказилишининг олди олинди

    15 май, 19:15

    Хоразмда метан заправка 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди 

    15 май, 19:10

    Қашқадарё вилоят суди раиси хизмат автомобилида содир этилган уч йил аввалги қоидабузарлик жаримаси 2025 йилда тўланди

    15 май, 17:52

     Ўзбекистонда апрель ойи жуда қуруқ бўлди

    15 май, 17:45

    Қашқадарёдаги мактабда бир-бирига бўёқ сепган ўқувчиларнинг ота-онаси жазоланди

    15 май, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56

    Винисус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин

    Спорт | 18 июл, 15:45

    Бритни Спирс учинчи марта она бўлди

    Лайфстайл | 18 июл, 15:35

    Тошкент вилоятида уч киши тўлов терминалини ўғирлаб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 15:25

    Европа Иттифоқи Россияга қарши “энг кескин” санкциялар пакетини келишиб олди

    Дунё | 18 июл, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.