Тошкент ва Наманган вилояти тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
![](/static/2025/02/07/photo_2024-02-05_10-01-56-YVzzJMpI.jpg)
“Ўзгидромет” ахборотига кўра, 8—12 февраль кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.
Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Ўзбекистонда ушбу ҳафта ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши прогноз қилинганди. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳар ўн кунликда 2-3 кундан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)