Япониялик боксчи Наоя Иноуэ Riyadh Season билан шартнома имзолади.
Қайд этилишича, иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Наоя Riyadh Season билан 20 млн доллар миқдоридаги ҳамкорлик келишувини имзолаган.
“Бу йил деярли якунланиб бўлди, жангим белгиланган. Лекин мен кейинги йилдан бошлаб, Саудия Арабистонида жанг қила оламан. Японияда бўлгани каби Саудияда ҳам ғалаба қозонишга тайёрман”, — дейди боксчи.
Маълумот учун, япониялик боксчи 24 декабрь куни Токио шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида австралиялик даъвогар Сем Гудмандан IBF чемпионлик камарини ҳимоя қилишга уриниб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Иноуэ ўзининг сўнги жангини 2024 йил сентябрь ойида ўтказган. Боксчи мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилганди. Токиода бўлиб ўтган бокс оқшомида япониялик спортчи Ти Жей Доэнига қарши жанг қилиб, еттинчи раундда уни нокаутга учратган. Иноуэнинг зарбасидан сўнг Доэни жангни давом эттиролмаслиги маълум бўлганди.
Изоҳ (0)