Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москва Варшаванинг Россия консуллиги фаолиятини тўхтатиш қарорига оғриқли жавоб қайтаришини маълум қилди.
“Биз яна бир душманона қадамга оғриқли жавоб берамиз”, деди у.
Польша Ташқи ишлар вазирлиги Познан шаҳридаги Россиянинг консуллиги фаолиятига розилигини қайтариб олгани ҳақида хабар берган эди.
Унга кўра, Россия дипломатик муассасаси ходимлари мамлакатдан чиқариб юборилади ва Польша ҳудудида номақбул деб ҳисобланади.
“Мен Познандаги Россия консуллиги фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномани бекор қилишга қарор қилдим. Муассаса ходимларининг Польша ҳудудида бўлиши номақбул деб ҳисобланади”, деганди полшалик дипломат.
Изоҳ (0)