АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага етказиб бериш учун Америка омборларидан қуролларни рўйхатдан чиқариш дастури доирасида давлат раҳбарининг ваколатларини узайтиришни сўради.
Оқ уй 30 сентябрдан кейин тахминан 5,8 миллиард долларлик қуролларни рўйхатдан чиқариш бўйича ваколатни йўқотди.
Тhе Hill манбасига кўра, агар рад жавоби берилса, Жо Байден маъмурияти сентябрь ойи охиригача бир марталик пакет доирасида ёрдам бера олади. Бироқ нашр суҳбатдошига кўра, бу билан ҳуқуқий қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Агар ваколатни узайтириш Конгресс томонидан тасдиқланса, ёрдам бўлиб-бўлиб жўнатилади.
Пентагон матбуот котиби Пат Райдернинг эслатишича, ушбу дастур доирасида Оқ уй Украинага 5,9 миллиард доллар ёрдам кўрсатиши мумкин, 1 октябрда бошланадиган кейинги молия йилида маъмурият бунинг атиги 100 миллион долларини бошқариши мумкин, қолган маблағлар учун ваколат муддати тугайди. Райдернинг айтишича, Оқ уй бу борада Конгресс билан ишламоқда.
Изоҳ (0)