Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати фақат АҚШ президенти Жо Байден томонидан май ойида илгари сурилган ва халқаро миқёсда маъқулланган таклифни амалга оширишга эътибор қараца, Ғазодаги музокараларда қатнашади. Бу ҳақда ҳаракат аъзоси Усама Ҳамдан маълум қилди.
Миср, Қатар ва АҚШ Исроил ва ҲАМАСни 14—15 август кунлари ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирган эди. Уч мамлакат етакчилари келишувга эришиш учун якуний таклифни тақдим этишга тайёр эканликларини билдирган.
Аввалроқ ҳаракатнинг Ливандаги вакили Аҳмад Абдел Ҳоди ҳаракат раҳбарияти бўлажак музокараларда қатнашмасликка қарор қилганини айтган эди. У, шунингдек, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар Ғазо бўйича бўлажак сулҳ музокаралари билан боғлиқ ҳеч қандай хабарни воситачилар орқали етказмаган.
Биз воситачиларга маълум қилдикки, ҳар қандай учрашув янги нарсаларни музокаралар ўтказишга эмас, балки амалга ошириш механизмларини муҳокама қилишга ва муддатларни белгилашга асосланган бўлиши керак. Акс ҳолда, ҲАМАС иштирок этиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмайди, деди Ҳамдан Associated Press нашрига.
Изоҳ (0)