Қашқадарё вилоятида яшовчи 34 ёшли ўқитувчи (аёл) М.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг номига жами 56 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Н.М. исмли шахс содир этганлиги аниқланган.
Ўрганиш давомида, ўзини Uzum Market вакили деб таништирган Н.М. аслида ҳеч қаерда ишламаслиги, танишувлар жараёнида жабрланувчи аёл М.С. ҳамда унинг ҳамкасбларига Uzum Market’дан турли хил маиший техникалар ваъда қилиб, алдов йўли билан яширин тарзда уларнинг номидан жами 163 млн сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картага ўтказиб олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)