Тошкент ва Бухоро, Тошкент ва Термиз ўртасидаги парвозлар миқдори ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига 16 мартгача ортади.
2024 йил июнь ойидан бошлаб Uzbekistan Airways гуруҳига кирувчи Silk Avia минтақавий авиакомпанияси Тошкентдан Термиз ва Бухорога парвозлар сонини оширмоқда. Ушбу шаҳарларга бориш – бу нафақат саёҳат, балки тарихий ва маданий муҳитга шўнғишгина бўлиб қолмай, у сизга унутилмас тажриба ва кўтаринки кайфият тақдим этади. Silk Avia ёрдамида сиз Термиз ва Бухорога ҳафтанинг исталган кунида боришингиз мумкин, чунки бу шаҳарларга авиақатновлар кунига икки марта, эндиликда эса йўловчилар учун ҳафтанинг энг талаби юқори бўлган кунларида уч марта амалга оширилади!
Ҳозирги вақтда Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар кунига 3 марта душанба ва шанба кунлари, қолган кунларда – сешанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари – кунига 2 марта амалга оширилади: кундузи ва кечқурун. Бухорога душанба ва шанба кунлари қўшимча авиақатновлар билан сиз қуйидаги жадвалга мувофиқ тушлик ёки тушдан кейин ҳам боришингиз мумкин:
Душанба кунлари
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 14:50, Бухорога етиб келиш соат 16:20;
• Бухородан жўнаб кетиш соат 17:00, Тошкентга етиб келиш соат 18:20.
Шанба кунлари
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 12:00, Бухорога етиб келиш соат 13:30;
• Бухородан жўнаб кетиш соат 14:10, Тошкентга етиб келиш соат 15:30.
Бир томонлама авиачипталар нархи 221 000 сўмдан, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича эса 442 000 сўмдан бошланади.
10 июндан бошлаб, эрталаб ва кечқурун режалаштирилган авиақатновлардан ташқари, Silk Avia душанба ва пайшанба кунлари тушлик пайтида ҳам Термизга парвозларни амалга оширишни бошлайди.
• Тошкентдан жўнаб кетиш соат 12:00, Термизга етиб келиш соат 13:30;
• Термиздан жўнаб кетиш соат 14:10, Тошкентга етиб келиш соат 15:35.
Бир томонлама авиачипталар нархи 304 000 сўмдан, Тошкент-Термиз-Тошкент йўналиши бўйича эса 607 000 сўмдан бошланади.
Silk Avia билан ҳафтанинг исталган кунида ушбу иккита ажойиб шаҳарга саёҳат қилинг! Авиачипталарни аллақачон silk-avia.com сайтида, иловада, мамлакатнинг барча халқаро аэропортларида, шунингдек Uzbekistan Airways Sales филиалида сотиб олиш мумкин.
Сайт: silk-avia.com
Facebook: https://www.facebook.com/silkavia.ливе
Instagram: @silkavia.ливе
Telegram: ҳттпс://т.ме/силкавиа_ливе
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)