“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ доирасида “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед”га 6 бор гол урди.
Opta хабарига кўра, мисрлик ушбу натижага эришган турнир тарихидаги биринчи футболчи бўлди. У АПЛда Манчестер стадионида бешта гол урган мерсисайдликларнинг собиқ сардори Стивен Жеррардни ортда қолдирди.
Аввалроқ Саудия Арабистони клублари “Ливерпуль” ҳужумчиси Салоҳни сотиб олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда Муҳаммад Салоҳ инглизлар жамоаси сафида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 23 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt интернет портали маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.
7 апрель, якшанба куни АПЛнинг навбатдаги тури доирасида “Ливерпуль” сафарда “Манчестер Юнайтед” билан дуранг ўйнади ва Салоҳ голлардан бирига муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)