6 апрель, шанба куни Англия Премьер Лигасининг 32-тур учрашуви бўлиб ўтди.
Унда “Брайтон” ҳамда Лондоннинг “Арсенал” клублари тўқнаш келди. Учрашувда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Канонирлар” 33-дақиқада мезбонлар дарвозасига биринчи голни киритишди, жамоа вингери Букайо Сака пенальтини аниқ амалга оширди. 62-дақиқада Кай Хаверц “Арсенал”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 86-дақиқада немис футболчиси белгиялик Леандро Троссардга голли пас берди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Арсенал” очколари сонини 71 тага етказиб олди. Микель Артета жамоаси Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Ливерпуль”да бир очко кам ва жамоада бир ўйин кам. “Брайтон” 43 очко билан 10-ўринда бормоқда.
АПЛ
32-тур баҳси
6 апрель, шанба
“Брайтон” –“Арсенал” 0:3
Голлар: 0:1 — Сака (33), 0:2 — Ҳавертз (62), 0:3 — Троссард (86).
“Брайтон”: Вербрюгген, Лемпти, Данк, ван Хекке, Эступинян, Gross, Модер (Буонанотте, 63), Балеба, Энсисо (Жоао Педро, 63), Аденгра, Уэлбек (Фати, 76).
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Зинченко (Томиясу, 72), Жоржино, Эдегор (Фабиу Виэйра, 89), Райс, Хаверc (Нкетиа, 89), Сака (Мартинелли, 64), Габриэль Жезус (Троссард, 64).
Огоҳлантириш: Балеба (76), Салиба (79), Уайт (90+5).
Изоҳ (0)