“Байер” клуби мураббийи Хаби Алонсо журналистларнинг Европа Лигасида ким фаворит эканлиги ҳақидаги саволига жавоб берди.
“Мен учун фаворит аниқ. Бу, албатта, “Ливерпуль” жамоаси. Улар Европа Лигасини ютиш учун асосий даъвогар”,— дея сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, “Байер” ва унинг жамоаси 1/8 финал баҳсидан ўрин олган “Карабах”га қарши жавоб ўйинида сўнгги дақиқаларда урилган гол сабаб ғалаба қозонди.
“Ливерпуль” эса икки учрашувда ҳам “Спарта” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Чорак финалда немис клуби “Вест Ҳэм”га, “қизиллар” эса “Аталанта”га қарши ўйнайди.
Изоҳ (0)