Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро ўқув спорт техника клуби устаси С.Н. фуқаро К.Ғ.дан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиши эвазига 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)