Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 2024 йилги мавсумга тайёргарликни 10 январь кунидан бошлайди.
Йилнинг дастлабки ҳафтаси Қибрайда ўтади. Ундан сўнг 17—31 январь кунлари эса Туркиянинг Анталия шаҳрида хориждаги дастлабки йиғин ўтказилади.
Унда учта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган дея хабар беради “шерлар” матбуот хизмати.
21 январь
“Пахтакор” — “Тузла Сити” (Босния ва Герцоговина)
25 январь
“Пахтакор” — “Александрия” (Украина)
30 январь
“Пахтакор” — “Динамо” (Украина)
Изоҳ (0)