2023 йил 2 июнь куни махсус иқтисодий зонадаги Jizzakh АDМ автомобиль заводи қурилиш майдончасида тантанали равишда вақт капсуласини жойлаш маросими ўтказилди. Тадбир Кореянинг DASAN DМC компанияси билан ҳамкорликда босим остида қуйиш усули билан автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарадиган янги корхона қурилиши бошланиши муносабати билан ўтказилди.
Жойланаётган идишнинг рамзий образи, янги қўшма корхонанинг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишини ифодалади. Jizzakh АDМ нинг ҳамкори сифатида Кореянинг DASAN DМC компанияси гавдаланди.
Қўшма корхонага режалаштирилган киритилувчи инвестициялар ҳажми 8,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Jizzakh АDМ етказиб берувчилари кластери қошидаги янги корхонада олд ва орқа бамперлар, эшик қопламалари, инструментал панеллар, марказий консол ва бошқа йирик пластмассалик бутловчи қисмлар, шунингдек, автомобиллар учун статик ва динамик резина қистирмалари ишлаб чиқарилади.
Ҳар икки томон вакиллари қутлов сўзлари билан чиқиш қилиб, лойиҳанинг муваффақиятли ва жадал ривожланиши юзасидан тилаклар билдирдилар.
“Биз узоқ муддатли ҳамкорлигимизнинг дастлабки босқичидамиз ва биргаликдаги мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз! DМC Inc. компанияси томонидан барча керак бўлган техник ёрдам нафақат ишга тушириш босқичида, балки лойиҳамизни амалга ошириш жараёнида ҳам тақдим этилади!”, — деди DМC компаниялар гуруҳи раиси ўринбосари Ёон Чоонюл.
Уларнинг чиқишларидан сўнг вақт капсуласининг тантанали жўйланиши амалга оширилди, унда нафақат компанияларнинг расмий вакиллари, балки Жиззах вилоятининг турли ташкилотларидан таклиф этилган меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.
Вақт капсуласига ҳамкорлик меморандуми жойлаштирилди.
Шунингдек, тошга меморандум имзоланган сана ва корхоналарнинг номлари рамзий равишда ўйиб ёзилган лавҳ ўрнатилди.
Jizzakh АDМ — бу Ўзбекистондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи корхонадир. Яқин орада у, асосий мақсади ишлаб чиқаришни мамлакат ичида ривожлантириш бўлган автомобилсозликнинг энг йирик кластерларидан бирининг марказига айланиши керак. Ҳозирда Жиззаҳк АDМ, Kia (Жанубий Корея) ва Chery (Хитой) брендлари остида 15 хилдаги моделларни ишлаб чиқармоқда.
Айни пайтда заводда бўяш, пайвандлаш ва йиғиш цехлари қурилиши якуний босқичидадир.
DМC Inc, DASAN гуруҳи таркибида бўлиб, автомобиль саноати учун резина, пластмасса қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. DМC Inc компанияси сифатли ва бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали халқаро бозорда ўзини намоён қила олгандир. Tesla, Ford, Hyundai, Kia, Volkswagen, Jac ва шу каби брендлар DМC холдингининг маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллайдилар.
Jizzakh АDМ автокомпонентлари кластерида йирик ўлчамли эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш Ўзбекистон Республикасида автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг мантиқий давомидир. Янги технологияларни жорий этиш, маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, автоматлаштириш даражасини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш, корхонанинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ва келажакда барқарор ўсишни таъминлаш имконини яратади.
Телефон: (+998) 71−202−69−99.
Instagram:@admjizzakh
YouTube: АDМJizzakh
Реклама ҳуқуқи асосида.