Картошка, сабзи, нўхат ва помидор билан пишириладиган мол гўшти қиймаси таомга ўзгача таъм беради. Унга ўзингизга ёққан кўкатларни ҳам қўшишингиз мумкин.
.jpg)
Керакли масаллиқлар:
- картошка — 4 дона
- сабзи — 1-2 дона
- пиёз — 1 дона
- помидор қайласи — 400 г
- саримсоқ — 2 донача
- ўсимлик ёғи — 2-3 қошиқ
- томат пастаси — ярим қошиқ
- қийма — 500 г
- сув ёки шўрва — 300-350 мл
- музлатилган яшил нўхат — 100-150 г
- лавр япроғи — 1-2 дона
- қуритилган орегано — ярим қошиқ
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
Тайёрланиши:
- Картошка ва сабзини ўртача бўлакларга, пиёз ва помидорларни майда бўлакларга бўлиб олинг. Саримсоқни қирғичдан ўтказинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздирилган идишга солинг. Пиёзни юмшоқ бўлгунга қадар қовуринг. Саримсоққа томат пастасини қўшинг ва аралаштириб, яна 1 дақиқа пиширинг.
- Унга қиймани солинг ва 4-5 дақиқа давомида қовуринг. Аралаштиринг ва қошиқ билан катта бўлакларни майдаланг.
- Масаллиқларнинг устига картошка, сабзи, помидор, шарбат, шўрва ёки сув, музлатилган яшил нўхат, петрушка, қуритилган орегано, туз ва мурч солиб, аралаштиринг.
- Таом қайнаб чиққанидан кейин идишнинг қопқоғини ёпинг ва сабзавотлар юмшоқ бўлгунга қадар 30-35 дақиқа давомида ўртача оловда пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)