Бразилиялик собиқ футболчи Пеленинг аҳволи яна оғирлашди, дея хабар қилмоқда РМC Спорт.
Сан-Паулуда жойлашган Алберт Эйнштейн номидаги шифохона вакиллари Бразилия афсонасининг аҳволи яна оғирлашганини маълум қилди.
Пеледа буйрак ва юрак етишмовчилиги кузатилган. Бундан ташқари унинг саратони ривожланишда давом этмоқда. Қайд этилишича, Пеле кучайтирилган назорат остида даволанмоқда.
Пеле соғлиғи ёмонлашгач, 29 ноябрь куни шифохонага ётқизилганди. Кейинроқ унинг ҳолати яхшилангани айтилганди.
Изоҳ (0)