Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Замонавий қишлоқ хўжалиги озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжни қондириш учун ўғитлар, экинларни ҳимоя қилиш усуллари ва био-ечимлардан фойдаланиши зарур. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи дунёдаги йирик компаниялардан бири фермерлар фаровонлигига эришиш ва мева маҳсулотлари сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда, бу 2017—2021 йилларда амалга оширилган глобал ислоҳотлар, соҳани ривожлантириш ва ўзгартиришга доир Президент ва ҳукумат фармонлари, қонунлари, қарорлари мисолида яққол намоён бўлмоқда. Ислоҳотлар саноатнинг барча асосий жабҳаларига: намликни тежовчи технологиялар, ҳудудларни ихтисослаштириш, рақамлаштириш, логистика инфратузилмаси, стандартлаштириш, экспортни диверсификация қилиш каби соҳаларга ҳам таъсир кўрсатди.

Жаҳон қишлоқ хўжалиги ривожланишининг энг муҳим омилларидан бири ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитлардан фойдаланиш ҳисобланади. Дунёдаги мева ҳосилининг 80 фоизидан ортиғи ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари эвазига таъминланади. «Агростат» маркетинг агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, сўровда иштирок этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг 60 фоизи ҳосилдорликнинг ошишини янги дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлашмоқда.

Ўзбекистон ҳам жаҳон тенденцияларидан ортда қолгани йўқ, инновациялар, жаҳон ишлаб чиқарувчилари ҳамда сифатли материаллар ва технологиялар етказиб берувчилари учун унинг эшиклари очиқдир.

UPL Limited — экинларни ҳимоя қилиш воситалари, уруғлар, биопрепаратлар ва йиғим-теримдан кейинги ечимларнинг энг йирик глобал ишлаб чиқарувчиси.

Корпорация вертикал интеграциялашган ҳамда ривожланган ишлаб чиқариш инфратузилмаси, ресурслари, дунёнинг 138 мамлакатида ваколатхоналари ва улкан илмий-тадқиқот салоҳиятига эга компаниядир. UPL энг йирик аграр трансмиллий компаниялар рейтингида бешинчи ўринни эгаллайди.

UPL Limited компаниясининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Серик Салтиков: «Компаниянинг вазифаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва аҳоли турмуш даражасини ошириш, фермерларнинг ҳосилдорликни кўтариши, ишда самарали бўлиши, бойиши ва ўз меҳнатидан фахрланишларига ёрдам беришдан иборат».

Суратда: Серик Салтиков(ўнгда) ва Руслан Мюликов, UPL Ltd’нинг Марказий Осиёдаги сотувлар бўйича раҳбари (чапда)

Суратда: Серик Салтиков(ўнгда) ва Руслан Мюликов, UPL Ltd’нинг Марказий Осиёдаги сотувлар бўйича раҳбари (чапда)
UPL маҳслотлар портфелини кенгайтирмоқда ва бошқа компаниялар билан бирлашиш ҳисобига унинг кўлами ошмоқда. Муваффақиятли битимлар ичида Arysta LifeScience’га эга бўлиш алоҳида ажралиб туради.

Arysta LifeScience Tomen Corporation ташкилоти сифатида япон илдизларига эга, у олдин Американинг Чемптура, Бельгиянинг Агрифар ва Франциянинг Гоэмаар фирмаларини сотиб олган. Корпорациянинг тадқиқот марказлари Англия, Бельгия ва Францияда жойлашган.

UPL Limited жаҳон агрокимё бозорининг лидерига айланиб, икки глобал корпорациянинг кучли томонларини ўзида бирлаштирди. Япон анъаналари, америка инновациялари, европа сифати ва илмий потенциалнинг уникал симбиозига эришилди. Ҳозирда компания тадқиқот ишларини олиб бориш билан фаол шуғулланиб келмоқда.

Янги технологиялар флагманларидан бири — бу асосида табиий таркиб бўлган биопрепаратлар. Биостимуляторлар — бу «НПК+микроэлементлар» туридаги минерал ўғитлар эмас. Микроэлементли ўғитлар ўсимликларни озуқа моддалари билан бойитади, биостимуляторлар таркибий қисми эса ўсимликларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Яъни ўсимлик қўшимча қувват сарфламаган ҳолда тайёр жуда муҳим(тенги йўқ) моддаларга эга бўлади. Шу билан бирга, табий биологик фаол моддалар ўсимликлар томонидан тўлиқ сўрилади, уларнинг метаболизмига фаол таъсир кўрсатади ҳамда оқсиллар ва фермент тизимларини қуриш учун захира ҳосил қилади. Табиий таркибга эга органик биостимуляторлар ўсимликлар учун хавфсиз бўлиб, ҳар бир ўсимликнинг ички имкониятларини очиб беради. Биостимуляторларни ўғитлар билан биргаликда қўллаш қишлоқ хўжалик экинларининг озиқланиш режимини тартибга солишнинг энг муҳим ва самарали усулларидан бирига айланиб бормоқда.

Суратда: биопрепаратлар учун хом ашё йиғиш жараёни

Суратда: биопрепаратлар учун хом ашё йиғиш жараёни

Табиий таркибга эга органик биостимуляторлар экинлар учун хавфсиз бўлиб, ҳар бир ўсимликнинг ички инкониятларини очиб беради. Биостимуляторларни ўғитлар билан биргаликда қўллаш қишлоқ хўжалик экинларининг озиқланиш режимини тартибга солишдаги энг муҳим ва самарали усулларидан бирига айланиб бормоқда.

Сурартда: Франциядаги UPL «Laboratoriye Goyomar» лабораторияси

Сурартда: Франциядаги UPL «Laboratoriye Goyomar» лабораторияси
Илмий жараён нафақат стимуляторларнинг пайдо болишига, балки намликни тежовчи технологияларнинг яратилишига ҳам олиб келади. Ҳукумат томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Оролбўйи ҳудудини экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш концепцияси доирасида саксовул плантацияларида синовдан ўтказилаётган «Зеба» ана шулардан биридир. «Зеба» саксовулнинг ҳаёт кечириш даражасини 35 фоиздан 85 фоизга оширди.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш жараёни биринчи навбатда мумкинлик ва жарроҳлик масъулияти доираси билан дори воситаларини ишлаб чиқариш жараёнига жуда ўхшайди. Ҳар бир препарат қўллаш тартибининг аниқ тавсифи бор қатъий регламентга эга. Синов ва сертификатлаш жараёнлари ҳам жуда ўхшаш.

Суратда: лаборатория тадқиқотларини ўтказиш жараёни

Суратда: лаборатория тадқиқотларини ўтказиш жараёни

Серик Салтиков: «Биз инсон саломатлиги ва глобал экотизим хавфсизлиги ҳақида қайғурамиз. Ҳар бир мамлакатда кенг кўламдаги синовлар ўтказамиз, барча препаратлар Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларда мавжуд рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси асосида мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилади».

Бугунги кунда Ўзбекистонда 70 дан ортиқ препарат рўйхатга олинган бўлиб, улар фермерларнинг юксак ишончини оқлаб, турли экинлар бўйича иқтисодий самаралар ва юқори натижалар кўрсатди:

 

UPL Limited бозорга сармоя киритишга ва дистрибюторлар, кластерлар ва фермерлар билан унумдорликни ошириш, даромадни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги технологияларини оптималлаштириш ва инновацион ечимларни жорий этиш учун ҳамкорлик қилишга тайёр – буларнинг барчаси ҳар қандай мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигининг ажралмас қисмидир.

Қўшимча маълумотлар учун UPL Instagram саҳифаси.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди