Нонушта учун сули ёки манний ёрмаси, тушлик учун гуруч ёки гречка истеъмол қилаётганда кўпчилик болаликдаги ёқимли таъмни ёдга олади. Шу билан бирга ушбу маҳсулотлар овқатланиш рационини фойдали қилишнинг ажойиб усули ҳисобланади. Ёрмалар тана учун дори-дармон ҳисобланади. Айрим ёрма маҳсулотлари соғлиқ учун фойдали хусусиятга эга.
Гречка ёрмаси
Гречка универсал тоифадаги дон маҳсулоти ҳисобланади. Уни нонушта учун ҳам, эрталабки бўтқа сифатида ва кечки овқат учун ҳам, иссиқ таом учун гарнир сифатида тайёрлаш мумкин. Гречка нафақат ўзининг таъми, балки организм учун фойдали бўлган витаминлар ва элементларнинг бутун мажмуаси: кальций, магний, фосфор, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар учун ҳам эътиборга лойиқдир.
Гречка парҳез қилган инсонлар учун хавфсиз, чунки унда қониқарли ва паст калория мавжуд. Ҳар бир киши гречка истеъмол қилиши мумкин, айниқса қандли диабет билан оғриган инсонлар учун бу шакар даражасини нормаллаштиришга ёрдам беради ва организмни тўқ сақлайди.
Сули ёрмаси
Сули ёрмаси — парҳез қилган қизларнинг севимли нонуштаси ҳисобланади. Маълумки, клечаткалар метаболизмни тезлаштиради ва ичакларни тозалайди. Соғлом ва тоза ичак танани ажойиб шаклда сақлаш учун асосдир. Бироқ бу маҳсулот эркаклар учун янада фойдалироқ. Сули ёрмаси юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради ва маълумотларга кўра, эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ бундай касалликлардан азият чекади.
Кунига тахминан 25 грамм клечаткани истеъмол қилиш орқали юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиришингиз мумкин. 25 грамм клечатка — эрталаб истеъмол қилинадиган бир пиёла сули ёрмаси. Сули ёрмаси фойдали хусусиятлари бўйича гречканинг ягона аналогидир. У қандли диабетга таъсир қилиши мумкин бўлган толани ўз ичига олади.
Олимлар тажриба ўтказди: улар қандли диабетга чалинган беморларга кунига 100 г сули ёрмаси берди ва бир неча ҳафта ўтгач, бу нафақат холестерин даражасини пасайтирди, балки беморларнинг танасида инсулинга эҳтиёж йўқлигини ҳам сезиларли даражада намоён қилди.
Гуруч
Гуруч ошхонада энг кўп қўлланилувчи маҳсулотлардан бири. Уни пишириш осон ва тез. Гуручнинг яна бир аниқ яхши томони бор — мултивариант маҳсулот ҳисобланади. Гуручнинг турли навлари турли мақсадлар учун мўлжалланган: «узун» гуруч палов учун яхши, гўшт ёки балиқдан тайёрланадиган таомлар гарнир ва қийма гўшт учун «қисқа» гуручни танлаган маъқул, деярли юмалоқ гуруч доналари суюқ дон ва шўрвалар тайёрлаш учун жуда мос келади. Жигарранг гуруч жуда яхши, чунки у дон таркибида мавжуд бўлган барча турдаги тола ва озуқа моддаларини ўз ичига олади. Гуручни истеъмол қилиш қон босимини туширишга ёрдам беради.
Манний ёрмаси
Манний ёрмаси бўтқаси дондан тайёрланадиган энг юқори калорияли таом ҳисобланади. Агар сизда ошқозон ёки вазнни тартибга солиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса (дистрофиягача), унда бу арзон, фойдали ва осон тайёрланадиган дори бўла олади. Манний ёрмаси буғдой донининг марказий қисмидан олинади, яъни у буғдой каби жуда кўп протеинга эга. Манний ёрмасидан тайёрланадиган бўтқа жуда мазали, бироқ у болаларда яхши ҳазм бўлмайди.
Бир ёшгача бўлган болаларга ушбу соҳадаги сўнгги тиббий тадқиқотларга кўра, манний ёрмасини бериш тавсия этилмайди. Манний ёрмаси қандли диабет, атеросклероз ва ортиқча вазнга эга бўлган инсонлар учун тавсия этилмайди. Энг фойдали манний ёрмаси буғдойдан тайёрланади ва одатдагидан анча қуюқроқ кўринади.
Буғдой ёрмаси
Буғдой уруғи витамин ва минераллар манбаи ҳисобланади. Буғдойда Б ва Э витаминлари, шунингдек, мунтазам жисмоний фаолият учун зарур бўлган протеин устунлик қилади. Организмнинг протеинга бўлган кунлик эҳтиёжини қондириш учун фақат бир ош қошиқ (25 ккал) буғдой уруғини истеъмол қилиш кифоя қилади ва чорак чашка уруғларда 8 г протеин мавжуд.
Буғдой ёрмаларини тариқ билан аралаштириб юборманг. Буғдой ёрмалари буғдойдан, тариқ эса тариқдан олинади. Буғдой микроблари ошқозон ишини тартибга солишга ва касал юракка ёрдам беради. Шунингдек, буғдой ёрмалари билан ўсимлик оқсили танага киради. Буғдой уруғи ёнғоқнинг таъмига ўхшайди ва буғдой кепаги толалар миқдори бўйича донлар орасида биринчи ўринда туради (кепакнинг чорак косаси 60 ккал мавжуд). Буғдой кепаги барқарор ва соғлом ҳазм қилишни таъминлаш учун идеал маҳсулот ҳисобланади.
Арпа ёрмаси
Арпа ёрмаси спорт билан шуғулланувчи инсонлар учун тўғри келади. Арпанинг энг муҳим минерал компоненти фосфор ҳисобланади, унда бошқа барча донлардан деярли икки баравар юқори миқдорда фосфор мавжуд. Фосфор нафақат миянинг ишлаши учун зарур бўлган асосий модда, балки спортчилар учун асосий микроэлемент ҳисобланади, чунки у мушак тўқималарининг қисқариш тезлиги ва кучи учун жавобгардир.
Арпа ёрмаси — арпа доналарини кепакдан тозалаш ва уларни майдалаш йўли билан олинадиган дон. Арпа ўз номини қадимги славянча «перлй» сўзидан олган, бу эса «марварид» деган маънони англатади. Арпа ёрмаси анъанавий усулда тайёрланадиган таомдан ташқари, иссиқ овқатлар учун гарнир сифатида ишлатилиши мумкин.
Тариқ ёрмаси
Тариқдан тайёрланадиган тариқ ёрмаси таркибида тола, ўсимлик оқсили, калий, магний бор ва буғдой, гуручга қараганда кўп миқдорда темир мавжуд. Тариқдан нонушта ва мазали оладйи учун ажойиб пюре тайёрланади. Тариқ пюресининг калорияси паст, шунинг учун бу чиройли қоматга эътибор берганлар учун фойдали маҳсулот ҳисобланади. Бироқ, гастрит билан оғриган бўлсангиз, уни ишлатмаганингиз маъқул.
Майдаланган арпа ёрмаси
Матдаланган арпа ёрмаси барча дон навлари ичида энг катта дон ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилган арпа ва арпа ёрмалари донларидан ишлаб чиқарилади. Арпа ёрмаларида кўп миқдорда ўсимлик оқсили, шунингдек, клечатка ва оқсил мавжуд. Иккинчисининг юқори миқдорига қарамасдан, арпа ёрмаларида натрий йўқ, шунинг учун у вазн ортишига ҳисса қўшмайди. Арпа ёрмаларидан бўтқалар, шўрвалар тайёрланади, палов ва бошқа таомларга қўшилади, товуқ гўшти ва сабзавотларни билан, шунингдек, гарнир сифатида ишлатилади.
Қовоқ уруғлари
Қовоқ уруғларида юрак учун фойдали бўлган калий мавжуд. Қовоқ уруғлари ҳам аёллар учун табиий афродизяк ҳисобланади ва вазн йўқотишга ёрдам беради. Шунингдек, дон таркибида тананинг тозалаш функцияларини бажарадиган клечаткалар мавжуд. Бўтқалар, шўрвалар, қандолат маҳсулотлари учун ун сифатида қовоқ уруғидан фойдаланилади.
Маккажўхори ёрмаси
Маккажўхори ёрмасида овқат ҳазм қилиш тизимини тозалайдиган кўп клечаткалар мавжуд, улар ичакларда ферментацияни ва газ ҳосил бўлишини камайтириши мумкин, яъни ҳазм қилишни яхшилайди. Маккажўхори пюреси иккинчи (қовоқдан кейин) «болалар» пюреси бўлиб, уни 9 ойликдан бошлаб болаларга бериш мумкин. Шунингдек, маккажўхори майдалагичлари радионуклидларни олиб ташлаш қобилиятига эга, бу радиациядан зарар кўрган ҳудудлар аҳолиси учун фойдали бўлиши мумкин. Маккажўхори ёрмасидан шўрва, оладйи, бўтқа ёки пишириқ учун ун тайёрласангиз бўлади.
Мавзуга доир: