Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Россия ҳукумати мамлакат ҳарбий доктринасига огоҳлантирувчи ва қуролсизлантирувчи ядровий зарбани киритиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Бишкекка ташриф якунлари бўйича матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Фото: Delfi

Фото: Delfi

Путиннинг сўзларига кўра, Россия АҚШ билан қиёслаганда, «замонавийроқ ва самаралироқ» қанотли ракеталарга ҳамда «ҳозирча АҚШда мавжуд бўлмаган» гипертовушли мажмуаларга эгадир.

«Шунинг учун, агар қуролсизлантирувчи зарба ҳақида гапирадиган бўлсак, ўз арсеналимизга америкалик шерикларимизнинг ишланмаларини ва уларнинг ўз хавфсизлигини таъминлаш бўйича ғояларини киритиш ҳақида ҳам ўйлаб кўришимиз керак бўлар. Биз бу ҳақда ўйлаяпмиз, холос. Ўтган вақтлар давомида ва ўтган йилларда бу ҳақда баралла гапираётган пайтида ҳеч ким уялмаганди-ку», — деди Путин.

Унинг таъкидлашича, АҚШ стратегиясида превентив зарба кўзда тутилган, Россия доктринасида эса «жавоб зарбаси» ҳақида қайд этилган.

«Аммо агар потенциал душман превентив зарба назариясидан фойдаланиш мумкин деб ҳисобласа, биз эса ундай фикрда бўлмасак, бу бизни бошқа мамлакатлар мудофаа соҳасидаги шундай турдаги ғоялар туфайли, бизга нисбатан туғиладиган хавфлар ҳақида ўйлашга мажбур қилади», — деди Россия президенти.

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Россия президенти Владимир Путин ядро қуролини қўллаш ҳақида мунтазам таҳдид қилиб келади. Сўнгги ойларда, The Wall Street Жойрнал маълумотларига кўра, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Москвани ядро қуроли ёки бошқа оммавий қирғин қуролини қўллаш фикридан қайтариш учун Россия ҳукумати вакиллари билан бир неча марта махфий музокаралар олиб борган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?