Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5200-сонли қарорининг қабул қилиниши узумчилик соҳасини ривожлантиришда жуда катта туртки бўлди.

Айтиш мумкинки, мазкур қарор орқали янгидан узумчилик ва виночилик кластер тизимларини ташкил этиш истагида бўлган ташаббускорларга, қолаверса, ҳамкорлик қилиш истаги бўлган хорижий инвесторларга имтиёзлар яратилганлиги, айниқса, узумчиликни ривожлантириш учун ишлаб чиқарувчиларга нафақат иқтисодий, балки ҳуқуқий, молиявий ва консалтинг хизматлар орқали давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари яратиб берилганлиги соҳага оид яна бир катта имкониятдир.

Хўжалик юритишнинг кластер шакли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёнига кенг жорий этилиши ҳисобидан ички ва ташқи бозорларда узумчилик маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, кўрсатилаётган сервис таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори техникавий турларини олиб кириш ва улар ҳисобига таркибий тузилмани тубдан ўзгартириш имкониятлари юзага келади. Ўрганиш ва таҳлиллар натижасида бугунги кунда 48 та узумчиликка ихтисослаштирилган туманларда узумчиликда хўжалик юритишнинг кластер шаклини амалиётга тадбиқ этиш ишлари бошлаб юборилди.

Сўнгги икки йил давомида 63 та узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилиб, улар томонидан 15 минг гектар майдонда узумзорлар барпо этилди.Шундан:

  • 2,5 минг гектар хўраки;
  • 7,5 минг гектар кишмишбоп;
  • 5,0 минг гектар саноатбоп узумзорлардир.
 

Бундан ташқари, жами 500 млрд сўм инвестициялар ўзлаштирилди. Бунинг натижасида эса, 3 759 нафар янги иш ўринлари яратилишига имконият яратилди.Ташкил этилган кластерлар томонидан қисқа вақт ичида 57,1 минг тонна узум маҳсулотини сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари, жумладан, 50 минг тонна сиғимли музлаткич омборхоналари, 20 минг тонна қуритиш ва 200 минг тонна узум маҳсулотларини қайта ишлаш қувватлари ташкил этилди ҳамда 250 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Республикада миқёсида 2021—2022 йилларда сув таъминоти оғир ва лалми майдонларда 25 минг гектарда томчилатиб суғориш жорий қилиниб, давлат бюджетидан жами 100 млрд сўм субсидия ва ташаббускорларга 25 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Саноат корхоналарининг хом ашё базасини мустаҳкамлаш мақсадида, 2021—2022 йилларда жами 12 минг гектар майдонда янги саноатбоп навли плантациялар барпо этилди.

Қисқа вақт ичида албатта бу катта кўрсаткичдир. Ушба ташаббуснинг янада натижадорлигини ошириш мақсадида ҳар бир кластер қошида янги узум навларини синаш майдончалари ва микро лабораторияларни ташкил этиш ҳам муҳимдир. Сабаби, халқаро узум навларини юртимизга олиб кириш ҳамда экиб уни ҳосилдорлиги натижасига эришиш ҳар доим ҳам мувоффақиятли якунланмайди. Шу сабабли ҳам, оналик боғларининг ташкил этилиши сифатли ва экспортбоп узум етиштиришда муҳим омил ҳисобланади.

Агентлик томонидан узумчилик ва виночилик соҳасида етакчи бўлган АҚШнинг Калифорния — Дэвис университети мутахассислари, Австриянинг Тадқиқот университети ва Олий федерал коллежи мутахассислари билан тупроқ-иқлим шароитларига мос кўчатларни танлаш, ерни тайёрлаш, кўчатни экиш, агротехник тадбирларни ўтказиш, касалликларга қарши курашиш, ҳосилни даладан истеъмолчигача етказиб бериш бўйича тажрибалар алмашиш йўлга қўйилди. Ўз навбатида айтиш керакки, ушбу жараён соҳа учун ўта муҳимдир.

Экиб ўстирилиши ва яхши ҳосилдорликка эришишда тупроқ, экиш ишлари олиб борилиши назарда тутилан ер майдони ва ҳаттоки, шамол тўғри йўналишини инобатга олиш ҳам инкор этиб бўлмас далилдир. Шу сабабли ҳам, юртимизнинг ўзига хос иқлими қуёши, тоза ҳавоси, тўйинган ерларидан олинаётган узумлар ҳамда қайта ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўзининг тоти билан жаҳон бозорида ном таратган ва ўз харидорига эгадир.

Узум ҳосилининг сифатини яхшилаш, ток касалликларини олдини олиш мақсадида республика ҳудудларида кейинги беш йилда 50 минг гектар майдонни эгаллаган токзорлар шпалераларга кўтарилиши кутилмоқда. Натижада узумзорлардан олинаётган ҳосилдорлик 10-13,0 тоннадан 25-40 тоннагача ошади. Бундан ташқари, бугунги кунда узумзорларни «воиш» усулига ўтказиш бўйича барча ҳудудларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Олтиариқ тажрибалари бугунги кунда бутун республика бўйлаб кенг жорий этилмоқда. Албатта ўз навбатида, Агентлик ташаббуси билан кластерлар учун ҳудудларда жами 12 та кўргазмали семинар ва 3 та «мастер класс» тренинг ўтказилди.

Энг муҳими шуки, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан янгидан ташкил этилган узумчилик плантациялари учун 7 та йўналиш бўйича субсидия маблағлари молиялаштирилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, Агентлик ташаббуси билан 20 та янги узумчилик ва виночилик кластер раҳбарлари ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Венгрия, Италия, Испания, Туркия республикаларига хизмат сафарларига юборилди. Натижада эса, совуққа чидамли, ҳосилдор «ин-витро» узум кўчатлари ҳамда узумзорларни парваришлаш учун мўлжалланган махсус техникалар сотиб олиш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, «ин-витро» шароитида тайёрланган узум материалларидан йилига 1 млн дона сиғимга эга бўлган замонавий кўчатхона лойиҳаси учун Агентликнинг жамғармаси ҳисобидан «De Nova Agro» МЧЖ га 10 млрд сум , «Саг Агро» МЧЖ га 3,5 млрд сўм, бундан ташқари «Business гарден парк» маъсулияти чекланган жамияти учун 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилди. Натижа эса, 2023 йилда 2 млн дона ин-витро шароитида ўстирилган вируслардан холи, совуққа чидамли, уруғсиз, пайвандланган узум кўчатлари ташаббускорларимиз учун етказиб берилади.

Жорий йил якунига қадар эса, лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда узумчиликни ривожлантириш учун, жами 186 млрд сўм инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ҳисобига кластерлар сонини 100 тага етказиб, 4 та «ин-витро» шароитида пайвандланган ток кўчатларни етиштиришга ихтисослашган янги замонавий кўчатхоналар ташкил этилади. Бунинг натижасида ўз навбатида, минглаб янги иш ўринлари яратилиши билан бирга, соҳа миқёсида катта экспорт натижасига ҳам эришилади.

Сўнги йилларда республика миқёсида узумзорлар кўламини кенгайтиришда нафақат янги токзорлар барпо этиш, балки иқтисодий самарасиз токзорлар ўрнига истиқболли узумзорларлар барпо этиш ҳам мақсадли ва тизимли йўлга қўйилган.Янги токзорлар барпо этишда эса тадбиркор ва ташаббускорларимиз тўла қўллаб қувватлаш учун субсидия ҳамда узоқ муддатли кридит маблағлари ажратилмоқда.

Умид қиламизки, ташаббускорларимиз учун янги боғ яратиш йўлида берилаётган ушбу эътибор ва кўмак албатта ўз натижасини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди