Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия канцлери Олаф Шольц ва Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стёр НАТОга сувости инфратузилмасини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича марказ яратиш таклифи билан чиқишга келишиб олди, деб хабар бермоқда Норвегия ҳукумати матбуот хизмати.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

«Канцлер Шольц ва мен бугун (30 ноябрь) сувости инфратузилмасини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича норасмий ташаббус билан чиқдик. Биз бу ишни давом эттириш учун НАТО марказини яратишни таклиф қиламиз», — деди Стёр Берлинда Германия канцлери билан учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Германия ва Норвегия раҳбарлари бундай марказни хусусий сектор билан ҳамкорликда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади, шунда «келажакдаги саботажларнинг олдини олиш учун режалар ва хавфсизлик чораларини мувофиқлаштириш мумкин бўлади».

Кейинроқ Шольц ва Стёр НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашиб, унга таклифни тақдим этган бўлиши керак эди, дея қўшимча қилди ҳукумат матбуот хизмати.

Болтиқ денгизидаги «Шимолий оқим» газ қувури портлашидан кейин ноябрь ойи охирида Норвегия Шимолий денгиздаги нефть ва газ инфратузилмаси атрофида хавфсизлик чораларини кучайтира бошлади. Кейинчалик ҳукумат сувости оптик толали кабеллари хавфсизлигини таъминлаш учун 43 миллион крон (4,3 миллион доллар) гача ажратишга қарор қилди. Маблағлар сувости кабелларига таҳдидларни аниқлай оладиган ва ушбу линияларнинг муҳим участкаларини кузата оладиган технологияни ишлаб чиқишга йўналтирилиши режалаштирилган, деб ёзди Bloomberg.

Маълумот учун сентябрь ойи охирида Дания ва Швециянинг эксклюзив иқтисодий зоналаридаги «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларида портлашлар юз берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади