Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) 2035 йилга келиб, Хитойнинг ядро арсенали кенгайиб,жанговар каллаклари сони 1,5 мингтагача етиши мумкинлигини маълум қилди.

Фото: «Mod.gov.cn»

Фото: «Mod.gov.cn»

Пентагон томонидан ҳар йили эълон қилинадиган, Хитой ҳарбий қуввати ҳақидаги маърузада айтилишича, бугунги кунда Пекиннинг арсеналида 400 дан зиёд жанговар каллаклар мавжуд бўлиб, ядро арсеналининг кенгайиш суръатлари шунга олиб келиши мумкинки, 2035 йилгача Хитой қўл остида тахминан 1500 та жанговар каллак бўлади.

Хитой халқ озодлик армияси ракета қўшинлари 2021 йилда синовлар ва ўқув машқлари доирасида қарийб 135 та баллистик ракета учирган.

«Бу низо ҳудудларида қўлланилган баллистик ракеталардан ташқари, бошқа мамлакатларнинг барча ракеталарини қўшиб ҳисоблагандагидан ҳам кўпроқдир», — дейилади маърузада.

Пекин, шунингдек, қитъалараро баллистик ракеталар шахталари учун учта полигон қурилишини ҳам давом эттирган, у ерга қитъалараро баллистик ракеталар учун камида 300 та янги шахта ўрнатилади.

Пентагон Хитойни «АҚШ миллий хавфсизлигига ҳамда эркин ва очиқ халқаро тизимга нисбатан энг жиддий ва тизимли чақириқ» деб атамоқда. Айни вақтда эса тахминан 3800 та жанговар каллакдан иборат АҚШ ядро арсенали Хитойникидан анча устунроқдир.

Аввалроқ АҚШ Қуролли кучлари Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли ҳозир Хитой АҚШ учун энг катта геосиёсий даъват ҳисобланишини, аммо Вашингтон Пекиннинг ҳарбий соҳада дунё бўйича биринчи ўринни эгаллашига йўл қўймаслигини айтганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов