Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллалар ҳудудида тажриба тариқасида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тиббиётни ҳар бир хонадонгача яқинлаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш, фуқароларнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган ушбу лойиҳа пойтахт ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.

«Тошкент тажрибаси» лойиҳаси доирасида пойтахтнинг 12 та туманида 10 800 та кўп қаватли уй жойлашган маҳаллалар ҳудудида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш ва 540 минг нафар аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш мақсад қилинган.

«Мазкур лойиҳага Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинди. Туманнинг ‘Собиробод’ маҳалласида ўрнатилган тиббий контейнерда иш олиб бораётган маҳалла тиббиёт пункти фаолиятини кўриб чиқдик. Аҳоли бу ташаббусдан миннатдор. Бу ‘мини-поликлиникаъда битта тиббий бригада фаолият олиб боряпти», — дейди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Анвар Алимов.

Барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва кислород баллони каби ускуналар билан жиҳозланган, иккита койкали, соат 8:00дан 20:00 гача ишловчи «кундузги стационар» эга «кичик шифохона»да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобил тиббий хизмат кўрсатади.

Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган қариялар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда умумий амалиёт шифокорига катта енгиллик беради. Ҳамшираларга шифокоролди тиббий кўриклар учун қулайлик яратади. Аҳолини эса оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчиликларидан халос қилади.

Лойиҳа доирасида йил охирига қадар 40 та контейнер жиҳозланиб пойтахтдаги 12 та кўп тармоқли поликлиника ва 70 та оилавий поликлиника ихтиёрига топширилади. Улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилиши мўлжалланган. Келгуси олти ойда эса 170 та ана шундай маҳалла тиббиёт пункти пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатади.

«Тошкент тажрибаси» лойиҳаси бу билан чекланмаган. Унинг доирасида:

  • пойтахтдаги 579 та маҳалла фуқаролар йиғини идораларида «Саломатлик мактаблари» ташкил этиш;
  • соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва бу борада юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш;
  • телемедицина ёрдамида ҳамширалар орқали беморларни мутахассислар билан боғлаш мақсадида «онлайн патронаж» хизматини жорий этиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Тошкентда пилот тарзида амалга ошириладиган лойиҳа олти ойдан сўнг, натижалари таҳлил қилинган ҳолда, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига татбиқ этилади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?