Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бельгия терма жамоаси футболчилари Марокашга қарши баҳсдан сўнг (0:2) ўзаро зиддиятга борган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

ЖЧ—2022 гуруҳ босқичи 2-туридан сўнг кийим алмаштириш хонасида Кевин де Брюйне, Эден Азар ва Ян Вертонгенлар ўртасида можаро келиб чиққан.

L’Equipe нашрининг хабарига кўра, Азар ҳимоячилар секин ўйнаганидан шикоят қилиб, Вертонгенга бақирган.

Ромелу Лукаку эса жамоадошларини тинчлантириш учун вазиятга аралашишга мажбур бўлган.

Бельгия терма жамоасида ички муҳит яхшимаслиги ҳақида аввал ҳам хабар берилган. Кевин де Брюйне жамоадошлари Тибо Куртуа, Эден Азар ва Леандро Троссард билан бир неча йилдан буён гаплашмайди. Ромелу Лукаку ва Миши Бацҳуайи ўртасида ҳам низо мавжуд.

Бельгия гуруҳ босқичининг 3-турида Хорватияга қарши майдонга тушади. Учрашув 1 декабрь куни 20:00 да старт олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg