Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Uzbek school» — хорижликлар учун ўзбек тили тайёрлов курслари мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, беш йилдан буён синов тариқасида университет қошида фаолият юритаётган хорижликларга ўзбек тилини ўргатиш курсларида 300 дан ортиқ чет эл фуқаролари, жумладан, Корея, Хитой, АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Япония, Германия, Франция каби давлатлар фуқаролари ўзбек тилини ўрганган.

Бу курсларда ўзбек тили ўрганувчилар хоҳишига кўра кичик, ўрта гуруҳларда ёки индивидуал ўргатилади. Шунингдек, тадбир доирасида университет ўқитувчилари томонидан яратилган «Хорижликлар учун ўзбек тили» дарслигининг тақдимоти ҳам бўлди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

А1 даража учун мўлжалланган ушбу дарслик оддийдан мураккабга томон мантиқан узвийликда тузилган 12 та мавзудан иборат бўлиб, тингловчи ҳарфлардан жумла тузишгача бўлган ёзиш, гапириш, ўқиш, тинглаш кўникмаларни эгаллашга имкон яратади. Ҳар бир мавзу охирида тингловчи ўз билимини текшириши ва мустаҳкамлаши учун махсус тест топшириқлари берилган.

Китоб нафақат ўзбек тилини, балки ўзбек маданиятини ҳам ўрганишга ёрдам беради. Тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазири маслаҳатчиси Одина Жамолиддинова, хорижий давлатларнинг мамлакатдаги элчилари, масъул ходимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, университет раҳбарияти ва педагог ходимлар иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж