Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Олий суд матбуот хизмати суд жараёни очиқ тарзда ўтказилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, 1—2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан очиқ суд жараёни 28 ноябрь куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида бошланади.

22 нафар судланувчига оид жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Джиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найыпов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан қамоққа олиш, 1 нафарига уй қамоғи ва 1 нафарига жамоа кафиллиги тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?
Маҳаллий
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь