Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ИИВ Киберхавфсизлик маркази мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, бир қатор фуқаролар шахсга доир қонун ҳужжатларини бузган ҳолда мобил қурилмаларни IMEI кодларини ноқонуний равишда рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келаётгани тўғрисида маълумот олинган.

Маълумотларни текшириш давомида, фуқаро I.С., М.Ш., Қ.Ж. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи 175 нафар шахсларнинг паспорт нусхаларини турли хил алдов йўллари билан қўлга киритиб, улардан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларнинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказгани аниқланган.

Ҳозирда I.С., М.Ш., Қ.Ж. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 141-2-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб/такроран ёки хавфли рецидивист томонидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов