Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Машҳур Голливуд юлдузлари рўйхатида қолиш актёрлар учун осон эмас, агар улар иштирокидаги фильмлар кассада муваффақиятсизликка учраса ва томошабинлар уларни яхши қабул қилмаса вазият янада ёмонлашади. Роллари туфайли профессионал танқидчилар ва томошабинлар ғазабига сабаб бўлган таниқли санъаткорлар ҳақида маълумот берамиз.

Никол Кидман: «Аквамен» ва «Рикардо каби»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Аквамен» фильмида 51 ёшли Никол Кидман бош қаҳрамоннинг ёш онаси Қиролича Атланна ролини ўйнайди. Баъзи томошабинлар актрисанинг гўзаллигини мақташса-да, бошқаларга аксинча, унинг ғайритабиий кўриниши ёқмайди: «Мен Никол Кидманни ва бошқа ҳар қандай аёлларни фотошопсиз кўришни хоҳлайман. Мен ажинлар, камчиликларни кўришни истайман. Майли, аёллар қарисин». Ушбу фикрга изоҳ ёзган Никол унинг қаҳрамони аслида қариши мумкин эмаслигини айтади, чунки воқеа суперқаҳрамонлар оламида содир бўлади, бу ерда Атланна ҳатто одам ҳам эмас.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кидманнинг «Рикардо каби» фильмида комедия маликаси Люсил Бал ролини ўйнаши маълум бўлгач, томошабинлар бунга қарши чиқишади: «Менга Никол Кидман ёқади, лекин бу рол актриса учун омадсиз бўлиши мумкин». Аммо Никол бу ролга жуда жиддий тайёргарлик кўради. Интервьюда у Люсил образини экранда гавдалантириш учун ўзининг комфорт зонасини тарк этишга мажбур бўлганини айтади, чунки Кидман ҳеч қачон кулгили қаҳрамонларни ўйнамаган.

Женнифер Лоуренс: «Жой»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Жой» фильмида 24 ёшли Женнифер ўзидан камида 10 ёш катта бўлган икки фарзандли она ролини ўйнайди. Танқидчиларнинг таъкидлашича, Лоуренс қаҳрамонидаги умидсизликни мукаммал тарзда етказган бўлса-да, у экрандаги вазиятнинг барча нюансларини акс эттириш учун ҳали жуда ёш эди. Шунинг учун ҳам актрисанинг мухлислари  ва томошабинлар унинг қаҳрамонига ишонишмади.

«Женнифер Лоуренснинг ‘Жой’ фильмидаги ижросига ишонмайман. У менинг ёшимда. Бу ёшда икки фарзанди борлигини тасаввур қилиш қийин», — деб ёзади Twitter фойдаланувчиси.

Меган Фокс: «Трансформерлар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Актрисага машҳурликни «Трансформерлар» (2007) фильмидаги роли олиб келди. Томошабинлар Меган Фокснинг ташқи кўриниши қаҳрамонига – мактабнинг энг чиройли ўқувчисига жуда мос келишини таъкидладилар. Аммо шу билан бирга, улар унинг қаҳрамони эркин ҳаракат қилолмаслигини айтишди. «Тўғрисини айтсам, мен уни биринчи марта «Трансформерлар»нинг 2-қисмида кўрганман ва унинг хатти-ҳаракати қанчалик ноқулай ва қўпол туюлганидан ҳайратда қолдим», деб ёзади томошабин.

Энн Хетеуэй: «Устомон фирибгарлар» ва «Жодугарлар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Энн Хетеуэйни сўнгги икки иши – «Устомон фирибгарлар» ва «Жодугарлар» фильмларидаги роллари учун интернет фойдаланувчилари танқид қилишди. Иккала ролида ҳам томошабинлар унинг аксент билан гапиришини ёқтиришмаган.

«Энн Хетеуэйни ‘Жодугарлар’ фильмида ўша сохта аксент билан гапиришга ким мажбурлаганини билмоқчиман?» – деб сўрайди Twitter фойдаланувчиси. Бироз вақт ўтгач, актриса интервьюсида сценарийга кўра, у британча аксент билан гаплашиши кераклигини айтади ва ўзи ҳам бунга қарши бўлганини таъкидлайди.

Тобей Магуайр: «Ўргимчак одам»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кино танқидчиларининг яхши шарҳларига қарамай, томошабинлар фикрига кўра, Тоби Магуайр жасур суперқаҳрамон ўргимчак одам ролини яхши ўйнай олмаган. Қаҳрамонининг ҳис-туйғулари кўпчилик томонидан шунчалик кулгили деб ҳисобланганки, фильмлардаги кадрлар вирусдек тарқалиб, мемларга айланади.

«Ҳозирда ўғлим билан ‘Ўргимчак одам’ фильмини томоша қиляпман ва Тобининг бу ролга қанчалик мос келмаслигига яна бир бор амин бўлдим. Питер билимдон, лекин у кинодаги каби аҳмоқ омадсиз йигит ролини ўйнамаслиги керак эди», деб ёзади Reddit фойдаланувчиси.

Камерон Диас: «Нью-Йорк тўдалари»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Режиссёр Мартин Скорсезе томонидан суратга олинган «Нью-Йорк тўдалари» фильмида Камерон Диас Женни исмли фирибгар ролини ўйнайди. «Ўхшамаган рол ва ишқий туйғуларнинг ғайритабиий тарзда ифодаланиши унинг Леонардо Ди Каприо билан бўлган саҳналарини чидаб бўлмас ҳолга келтиради. Кемерон жуда бепарво эди»,—  деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

Натали Портман: «Довюрак»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кўпгина томошабинлар ўзининг дастлабки роллари билан мухлислар қалбидан жой олган Гарвард битирувчиси Натали Портманнинг ўта қўпол бўлиб чиққан «Довюрак» фильмида суратга тушишга қандай рози бўлганини тушунмайди. «Натали Портман жуда ажойиб, жуда ёқимтой ва ақлли. Нега у ушбу фильмда рол ўйнашга рози бўлган?», — дейди томошабинлар ҳайратланиб.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?