Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Конституциясига 15 та янги модда ва 1 та янги боб киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров маълум қилди.

Унинг билдиришича, Конституциянинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга, 15 та янги модда ва 1 та янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.

«Миллий тикланиш» ва ЎзЛиДеП партия фракциялари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Депутат Одилжон Тожиевинг маълум қилишича, мазкур масала 24 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида кўриб чиқилади.

У қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 2 ойдан кўп вақт мобайнида аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ташкил этилганини қайд этиб ўтган.

Мазвуга доир: «Етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб, халқимиз билан ҳар томонлама маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишимиз керак». Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотлар ҳақида

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)