Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 11 ноябрь куни Самарқандга етиб келди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, уни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов бугун фахрий меҳмон сифатида Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қатнашади.
10 ноябрь куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келганди.
Мавзуга доир: Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитига ташриф буюрган давлат раҳбарлари — суратларда