Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси томонидан қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Алишер Шукуров ва Италиянинг Novello Giardini компанияси президенти Марино Новелло ўртасида учрашув ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Қайд этилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистонда Италия илғор технологияларига асосланган инновацион стартап лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Novello Giardini компанияси раҳбари Ўзбекистонда аграр ва озиқ-овқат соҳасида амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлаб ўтган.

Марино Новелло бугунги кунда Европа давлатлари ва бошқа минтақаларда соғлом биомаҳсулотларга бўлган талаб ортиб бораётганини айтган.

Унга кўра, компания томонидан сўнгги 10 йил давомида Брешиа университети, Спаллансани институти ва лабораториялари билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқот ва синовлар натижасида инновацион ва табиий Ciboci (чибочи) биомаҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган. Мазкур биомаҳсулот патент ва лаборатория сертификатларига эга бўлиб, инсон саломатлиги учун ғоят фойдали экани билан ажралиб туради.

Ушбу салацимон ўсимлик кичик шаффоф қутиларда 5 кун давомида ўстирилади. Ўсимлик истеъмол қилинганда овқат ҳазм қилиш жараёни тезлашади, ичак бактериал флораси мувозанатлашади, антиоксидантларга бой ҳамда инсон танасидаги токсинларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Мазкур инновацион лойиҳани аҳолига кенг танитиш ва жорий этиш мақсадида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази (АКИС) ер участкаларида кўргазма майдонларини ташкил этган ҳолда амалга ошириш таклифи илгари сурилган. Novello Giardini компанияси раҳбари бу йўналишдаги ҳамкорликдан манфаатдорлик билдирган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда