Ижтимоий тармоқларда Маданият вазирлиги томонидан 15 миллиард 514 миллион 900 минг сўмга 2 та махсус автомобиль харид қилингани хабар берилди.
Мазкур хабар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Боиси аввалроқ молия вазири Тимур Ишметов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодий форумда Ўзбекистон иқтисодиёти қийин босқичда харажатларни камайтирайлик деганди.
Шу боис «Дарё» нашри вазирлик ахборот хизмати билан боғланиб, Молия вазирлигининг мазкур чақириғидан кўп ўтмай Маданият вазирлигининг қимматбаҳо автомобиллар харид қилишига сабаб бўлган омиллар билан қизиқди.
Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Орифжон Файзиев тез орада мазкур ҳолат юзасидан вазирлик изоҳи берилишини билдирди.