Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эндиликда Humans фойдаланувчилари пул ўтказмаларини бепул амалга оширишлари мумкин —Uzcard, HUMO ва Humans Visa карталари ўртасидаги пул ўтказмалари учун комиссия тўлови — 0 фоиз.

Humans картадан картага пул ўтказиш учун тўловларни бекор қилди — эндиликда фойдаланувчилар маблағни бепул ўтказишлари мумкин. Опциядан Humans.uz иловаси орқали Uzcard, HUMO ва Humans Visa карталарига ўтказишда фойдаланишингиз мумкин. Humans Ўзбекистон бозорида барча мижозлар учун бепул пул ўтказмаларини амалга оширган илк компания бўлди.

«Биз одамлар учун энг муҳим хизматлар қулай ва бепул бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Қариндошлар ва яқинларга пул ўтказмалари бизнинг супераппимизнинг иккинчи энг машҳур хизматидир, шунинг учун биз Ўзбекистон бўйлаб картадан картага ўтказма тарифларини нолга тенглаштирдик. Энди исталган карталарга пул ўтказмаларини мутлақо бепул амалга оширишингиз мумкин», — дея таъкидлади Humans Group дистрибюторлик директори Игорь Ким.

Humans жамоаси сизга ҳеч қандай қўшимча ҳаракатларсиз Humans’дан максимал даражада фойдаланишга ёрдам берадиган батафсил ўтказмалар йўриқномасини тайёрлаб қўйди.

Картадан картага пул ўтказиш усули: Humans.uz мобил иловасида «Пул ўтказиш» бўлимига ўтиб, пул ўтказмаси амалга ошириладиган банк картасини танлашингиз, қабул қилувчининг карта рақамини, ўтказма суммасини киритишингиз ва «Юбориш» тугмасини босишингиз керак.

Humans.uz орқали қандай қилиб комиссиясиз пул ўтказиш мумкин: буни эслаб қолиш жуда осон – Uzcard, HUMO ва Humans VISA тўлов тизимлари карталари ўртасида Humans.uz иловаси орқали ўтказмалар учун – 0 фоиз комиссия.

Uzcard ёки HUMO банк картасини қандай боғлаш мумкин: HUMANS.uz мобил иловасида Ўзбекистондаги исталган банкнинг Uzcard ёки HUMO тўлов тизимининг банк картасини боғлашингиз мумкин. Бунинг учун «Менинг карталарим» бўлимига ўтинг ва «Картани боғлаш» опциясини танланг, керакли маълумотларни киритинг ва аутентификациядан ўтинг. Шунчаки Банк картасини боғлаганлик учун фойдаланувчи ўзининг Humans кэшбэк-ҳисобига 10 000 сўм бонус олади.

HUMO, Uzcard ёки Humans VISA банк карталаридан Humans VISA карталарига, шунингдек, HUMO карталаридан HUMO карталарига исталган суммани ўтказганлик учун 0 фоиз комиссия амал қилади – ой давомида бепул пул ўтказмалари учун максимал чегара мавжуд эмас. Бошқа барча ўтказмалар бўйича, агар ойига 5 миллион сўмлик чегарадан ошиб кетилса – 0,25 фоиз комиссия ундирилади, бундай ўтказмалар Humans.uz иловаси орқали амалга ошириладига ўтказмалар умумий ҳажмининг атиги 5 фоизини ташкил қилади. Акция шартлари ҳақида батафсил маълумотни ҳаволада топишингиз мумкин. Акция 2022 йил 30 ноябргача амал қилади.

Иловани юклаб олиш: App Storeда, Google Playда

Ягона алоқа маркази: 1234

Компания янгиликлари Telegram ва Instagramда 

Humans.uz — бу fintex-хизмати, уяли алоқа хизматлари ва маркетплейсни бирлаштирган супер илова. 2022 йил июнь ойи ҳолатига кўра, 750 минг Humans VISA банк карталари фаоллаштирилган, Ўзбекистонда Humans хизматларидан фаол фойдаланувчилар сони 2 миллион кишидан ошди. Айни дамда Ўзбекистонда 1134 та Humans савдо нуқталари очилган.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот humans.uz сайтида.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин