Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 3 ноябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ядро урушига йўл қўймаслик ҳақида баёнот эълон қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ядро мамлакатлари бешлигини (Россиядан ташқари — АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Хитой) «бир-бирининг ҳаётий муҳим манфаатларини чеклашга уринмасликка» чақирди ва бу ҳалокатли оқибатларга олиб келишини қайд этди. ТИВ томонидан эълон қилинган «Ядро уруши олдини олиш тўғрисида»ги баёнотда айтилишича, Россия учун бирламчи вазифа — ядро давлатларининг ҳарбий тўқнашувига йўл қўймаслик. Россия ҳарбий доктринада келтирилган ҳолатлардагина ядро қуролини қўллаши мумкин.

«Россия доктринасида ушбу соҳадаги ҳолатлар жуда аниқ қилиб белгиланган, улар фақат мудофаа йўналишига эга бўлиб, кенг талқин қилинишига йўл қўйилмайди».

Унда таъкидланишича, Россия томонидан ядро қуроли қўлланилиши, ҳарбий доктринага мувофиқ, фақат оммавий қирғин қуроли иштирокидаги тажовузга ёки давлатнинг мавжудлиги хавф остида бўлган тақдирда, оддий қурол-яроғдан фойдаланиб амалга оширилган тажовузга жавобан мумкиндир.

Россия ТИВ ядровий «бешлик» мамлакатларини ядровий кескинлик вазиятини ҳал қилиш устида ишлашга тайёрлигини амалда кўрсатишга чақирди.

Греция президенти ва мудофаа вазири Киевга келди — ОАВ

Греция президенти Катерина Сакелларопулу ва мамлакат миллий мудофаа вазири Никос Панаётопулос Украина пойтахтига ташриф билан келди. Бу ҳақда Грециянинг iEidiseis нашри хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Сакелларопулу Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан музокара ўтказиши режалаштирилган.

«Сакелларопулу хонимнинг сафари узоқ вақтдан бери режалаштирилган эди, бироқ бу ҳақда хавфсизлик нуқтаи назаридан расмий хабар берилмаган. Ташриф Греция БМП-1 техникаларининг Украина фронтига ўтказилиши билан боғлиқ. Гап Эгей денгизи оролларида тўлиқ жанговар шай ҳолатда сақланган совет даври жанговар машиналари ҳақида кетмоқда, уларнинг Украинага жўнатилгани мухолифатнинг кескин реакциясига сабаб бўлмоқда», — деб ёзади нашр.

КХДР кетма-кет иккинчи кун баллистик ракеталар учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари КХДР томонидан Япон денгизига қарата баллистик ракета учирилганини маълум қилди, деб ёзади Yonhap агентлиги. Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, парвоз 7:45 (Тошкент вақти билан 3:45)да амалга оширилган. Ракета Тинч океанига бориб тушгани тахмин қилинмоқда. Воқеа сабабли, Япониянинг учта префектураси — Мияги, Ямагата ва Ниигата аҳолисига бошпаналарга яшириниб олиш тавсия қилинди.

8:41 (4:41)да, Япония Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Пхеньян иккинчи баллистик ракетани учирган. Кейинроқ учинчи парвоз ҳам амалга оширилди. Жанубий Корея ҳарбийлари ракеталардан бири узоқ масофали, иккитаси — қисқа масофали бўлганини маълум қилган.

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон норозилик марши пайтида юз берган отишмада яраланди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон Гужранвала шаҳридаги сиёсий марш чоғида юз берган отишмада оёғидан яраланди. Geo TV маълумотларига кўра, ҳужумда Хоннинг «Теҳрик-и-Инсаф» (Адолат учун ҳаракат) сиёсий партиясидан яна бир неча етакчи ҳам жароҳатланган. Собиқ бош вазирнинг ўзи касалхонага ётқизилган. Айни пайтда Ҳужумчи қўлга олинган.

Ҳодиса пайтида Хон Исломободда муддатидан олдин сайлов ўтказиш талаби билан норозилик маршини ўтказаётган эди, деб аниқлик киритади агентлик.

Вазият юзасидан Покистон бош вазири Шаҳбаз Шариф ҳужумни қоралаб, ички ишлар вазири Рана Санауллега зудлик билан полиция бош инспекторидан ҳисобот талаб қилишни буюрган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Кампиробод сув омбори бўйича битим имзоландиЎзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қирғизистонлик ҳамкасби Жеенбек Кулубаев билан учрашуви доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилди.Ўзбекистон—Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома;Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим;Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар.

Шунингдек, учрашув чоғида Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўладиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...