Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғида халқаро асал фестивали бошланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

 

Вилоятда илк бор ўтказилаётган ушбу тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фестивальда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг асаларичилик уюшмалари ва компаниялари вакиллари, тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

«Халқаро асал фестивали биз учун янгилик, лекин қизиқиш жуда катта эканлигини кўриб турибмиз. Келгусида гуллар фестивали каби бу тадбирни ҳам кенг йўлга қўйиб, анъанавий тарзда, мунтазам тарзда ўтказишни режалаштириб турибмиз. Наманганда бунинг учун барча имкониятлар бор», — деди фестивалнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, Наманганда асал етиштириш кўрсаткичи йилдан йилга ошиб бормоқда. Жумладан, вилоятда 2018 йили 1728 тонна, 2019 йилда 1937 тонна, 2020 йилда 2473 тонна асал етиштирилган бўлса, 2022 йил якунига қадар бу кўрсаткич 4500 тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Жорий йилда Ўзбекистондан 311 000 дона асалари пакети экспорт қилинган бўлса, шундан 190 000 донаси вилоят улушига тўғри келади. Наманганда ҳозирги кунда 250 000 та асалари оиласи парвариш қилиб келинмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фестивальда турли-туман асал маҳсулотлари ва асаларичиликда асқатадиган махсус кийим ва асбоб-анжомлар сотуви, мавзуга оид расмлар танлови, маҳорат сабоқлари, тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлик ва экспортни йўлга қўйиш бўйича музокаралари бўлиб ўтмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Тадбир доирасида ташкилотчилар томонидан эҳтиёжманд оилаларга 1 тонна асал бепул тарқатилиши кўзда тутилган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Мавзуга доир: Наманганда илк бор халқаро асал фестивали ўтказилади

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди