• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ойна тозалагич, таглик, Апгер шкаласи: Аёллар томонидан ихтиро қилинган фойдали буюмлар

    Аёллар нафақат тагликлар, балки автомобиль ойнасини тозалагичлар ва идиш ювиш машинасини ҳам ихтиро қилганини биласизми?

    Бир марталик тагликлар

    Фото: «Фотодом»

    Фото: «Фотодом»

    Марион Донован ихтирочи оиласида ўсган ва отасининг истеъдодини тўлиқ мерос қилиб олган. Айниқса, Марион она бўлгач, чақалоқнинг кийимларини қандай қилиб тоза ва қуруқ сақлаш ҳақида ўйлай бошлайди. Шундай қилиб, ихтирочи бир неча бор ишланган бир марталик тагликни ўйлаб топади. Афтидан, бутун дунё дарҳол бу аёлга таъзим қилиши керак эди. Бироқ тагликлар ишлаб чиқарувчисини топишга бўлган биринчи уриниш тушунмовчилик билан якун топади. Эркаклар: «Бир марталик таглик? Нима у?! Бу кимга керак?!», — деб устидан кулади. Аммо бугунги кунда ота-оналарнинг ҳаётини бутунлай ўзгартиргани учун олимадан миннатдор бўлиш лозим.

    Идиш ювиш машинаси

    Фото: «Фотодом»

    Фото: «Фотодом»

    Идиш ювиш машинасининг яратилиши Жозефина Кокрейн билан боғлиқ. Афсонага кўра, у оиласидаги йўқотишдан кейин ушбу қурилмани ясашни ўз зиммасига олади. Бироқ уни тажриба қилишга ундаган оддий эҳтиёж эди. Жозефинанинг эри вафот этгач, оиласи қарзга ботиб қолади. Натижада аёл ўзининг муҳандислик қобилиятини ишга солиб, ясаган нарсаларини сотишга ҳаракат қилишдан бошқа иложи қолмайди. У орқа ҳовлидаги омборга қамалиб олади ва кўп ўтмай дунёга идишларни совунли кўпик ёки тоза иссиқ сув билан ювадиган машинани намойиш этади.

    Апгар шкаласи

    Фото: «Фотодом»

    Фото: «Фотодом»

    Бугунги кунда ҳар бир она туғуруқхонада бу сўзларни боланинг жинси, вазни ва бўйи билан бирга эшитади. 1952 йилда анестезиологлар конференциясида истеъдодли шифокор Виржиния Апгар янги туғилган чақалоқларнинг ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этади. Ҳаётнинг дастлабки дақиқаларида чақалоқнинг нафас олиши, рефлекслари, терисининг ранги ва пулсини кузатиш орқали шифокорлар уни 10 балли шкала бўйича тезда баҳолайди ва кейинги муолажалар, шу жумладан, реанимация зарурлиги тўғрисида қарор қабул қиладилар.

    Кенгуру-рюкзак

    Фото: «Фотодом»

    Фото: «Фотодом»

    Эллик йил олдин Энн Мурнинг ихтироси шов-шувларга сабаб бўлади. Педиатр Энн 1960 йилларда Ғарбий Африкада Тинчлик корпусида ишлаган. У ерда у нафақат болаларни даволаган, балки оналарига чақалоқларга қандай ғамхўрлик қилишни ҳам ўргатган. Америкага уйига қайтган Энн тез орада она бўлади. У қизини аравада олиб юришдан кўра, африкалик аёлларга ўхшаб кўтариш қулайроқ эканлигини тушунади. У Африкада кўрган халта дизайнини мустаҳкам суянчиқ билан тўлдиради ва 1969 йилда кенгуру-рюкзакни патентлайди.

    Автомобиль ойналарини тозалагичлари

    Фото: «Фотодом»

    Фото: «Фотодом»

    1903 йилнинг совуқ қишида риэлтор, узум етиштирувчи ва ихтирочи Мери Андерсон Нью-Йоркка келади ва троллейбусда юришга мажбур бўлади. Аёз, шамол ва қорга қарамай, ҳайдовчи деразалари очиқ ҳолда ҳаракатланаётган эди. Акс ҳолда йўлни кўришнинг иложи бўлмасди. Худди шу йили Мери кабинадан бошқариладиган ричаг ихтиро қилади ва патентлайди. Ричаг ёрдамида ҳайдовчи ташқи томонга бириктирилган резинани ҳаракатга келтиради ва ойнани тозалайди. Узоқ вақтгача ҳеч ким биринчи «ойна тозалагичлар»ни жиддий қабул қилмайди – тадбиркорлар бу бизнесда даромад ҳеч қачон харажатларни қопламаслигига ишонишади.

    Қаҳва фильтри

    Фото: «Фотодом»

    Фото: «Фотодом»

    Дрезденда ношир оиласида туғилган Мелитта Бенз болалигиданоқ меҳрибонлиги ва ғайрати билан танилганди. Турмушга чиқиб, икки ўғилли бўлган Мелитта тез-тез бир чашка севимли қаҳвасини ичиб, дам оларди. Унга фақат идиш тагида қоладиган қаҳва қуйқаси ёқмасди. Бир куни унинг хаёлига ажойиб фикр келади: кострюлка тагини тешиб, ўғлининг дафтаридаги босма қоғозни қўйиб, кофени шу фильтр орқа-ли сузса-чи? 1908йилда у ўз ихтироси учун «фойдали модель» сифатида патент олади ва дарҳол катта келажакка эга бўлган оилавий бизнесини очади.

    Кўринмас шиша

    Фото: «Фотодом»

    Фото: «Фотодом»

    1935 йилда Кетрин Бложет General Electric компаниясида ишлаган. У ушбу компаниядаги биринчи аёл олима бўлиб, нозик (жуда юпқа, мономолекуляр) плёнкани шиша ва металлга ўтказиш йўлини кашф этиш бахтига сазовор бўлади. Натижада тасвирни акс эттирмайдиган шишани ихтиро қилади. Унинг ихтироси камера, микроскоп, кўзойнак ва бошқаларни ишлаб чиқаришда жуда асқатади.

    Соч дазмоли

    Фото: «Фотодом»

    Фото: «Фотодом»

    Сара Уокердан олдин ҳеч ким сочларни текислайдиган қурилма ҳақида ўйламаган. Жингалак сочли афроамерикалик аёл Сара силлиқ соч турмагини хоҳлайди. Бир куни у металл тароқни иситиб, сочларини тарайди. Ўша вақтда ҳам Сара аллақачон ўзининг кичик бизнесига эга эди, у сочларини даволайдиган бальзам ва мойлар сотарди. Аммо иситиладиган тароқ технологияси ҳақиқий омад эди. Айнан у билан қора танли аёллар, кейин эса бошқа жингалак сочли аёллар текис сочга эга бўлишади. Айтганча, Сара мустақил ҳолда миллион доллар ишлаб топган биринчи афроамерикалик аёл сифатида ҳам тарихга муҳрланади.

    28.10.2022, 11:47   Изоҳ (0)   14955
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд гўзаллиги: Британия бош вазири Риши Сунакнинг катта бойликка эга рафиқаси ҳақида нималарни биламиз?

    28.10.2022, 09:55

    Instagram: Шаҳноза Мирзиёева оиласининг юбилейи, Умра сафаридан қайтган Шаҳло Зоирова, туғилган кунини нишонлаётган Ҳалима

    27.10.2022, 22:35

    «Дунёни забт эта оламан, бу қўлимдан келади». Султонали Раҳматов чет элдан ижодий ҳамкорлар излаётгани ҳамда 300 минг долларга сотган альбоми ҳақида (видео)

    27.10.2022, 20:34

    Янги «Чебурашка» мультфильмининг трейлери тақдим этилди: бош қаҳрамон қанчалик ўзгарган? (видео)

    27.10.2022, 19:56

    Жаҳон юлдузларининг яширин маънога эга ноодатий заргарлик буюмлари (фото)

    27.10.2022, 17:38

    “Ажрашишимизни кутганлар, овора бо‘ласизлар биз бахтли бо‘ламиз”. Жиддий келишмовчиликларга бориб, яна оиласини сақлаб қолган сан’аткорлар (видео)

    27.10.2022, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.