Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франциялик абстракт-рассом, асарларининг аксариятини қора рангда чизгани билан танилган Пьер Сулаж 102 ёшида вафот этди, деб ёзмоқда Deutsche Welle.

Видеодан кадр

Видеодан кадр

Рассомнинг вафоти ҳақида Сулажнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган музей маъмурияти маълум қилган. Музей унинг Франция жануби-ғарбидаги она шаҳри Родезда жойлашган.

«Пьер Сулаж 26 октябрь, чоршанба куни 102 ёшида вафот этди», — дейилади ижодкорнинг расмий сайтида.

Франция президенти Эммануэль Макрон рассом хотирасига Twitter’да пост қолдирди.

Фото: Скриншот

Фото: Скриншот

«Пьер Сулаж қора рангни ёруғликка очиб, уни қайтадан ихтиро қила олди. Унинг ишлари зулмат ортидан метафора бўлиб, улар ҳар биримизга умид бахш этади», — деб ёзган Макрон.

Сулаж чизган суратлар дунёнинг 110 дан ортиқ музейларида осилган ва улар учун рассом етти хонали рақамларда ҳақ олган. Жумладан, унинг 1960 йилда чизган қалин қора чизиқлардан иборат асари 2019 йилда Луврдаги ким ошди савдосида 10,5 миллион долларга сотилди. Унинг кўпгина асарларига ном берилмаган, улар сурат учун ишлатилган техника, ўлчам ва чизилган сана билан номланади. Унинг асарлари минимализм услубида чизилган, уларда қора ранг устунлик қилади.

2019 йил декабрь ойида 100 ёшга киргани муносабати билан рассом Париждаги Луврда шахсий кўргазмаси билан тақдирланди. У Марк Шагал ва Пабло Пикассо сингари ҳали ҳаётлик пайтида  музейда шахсий кўргазма ўтказишга муваффақ бўлган учинчи рассом бўлди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди