Американинг Ford Motor компанияси Россиянинг Цоллерс гуруҳи (Цоллерс Форд) билан қўшма корхонадан чиқишни якунлади ва унинг 49 фоиз улушини сотди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Шундай қилиб, компания Россия бозорини бутунлай тарк этди. Ford Motor матбуот хизматига кўра, қўшма корхона улушини сотиш март ойида Россиядаги барча операциялар, жумладан ишлаб чиқариш, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, IT ва муҳандислик ёрдами тўлиқ тўхтатилганидан кейин содир бўлди.
Форд акциялари номинал қиймати бўйича Россия компаниясига ўтказилади. Компаниянинг таъкидлашича, Форд агар дунёдаги вазият ўзгарса беш йил ичида акцияларни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Цоллерс Форд Санкт-Петербург яқинидаги «Всеволожск»даги ва Татаристондаги иккита заводни назорат қилади.
Аввалроқ Mercedes-Benz Россияни тарк этиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)