Ўтган ҳафтада АҚШ кунига 11 миллион баррелдан ортиқ хом нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилди. Бу Америка нефть экспортининг рекорд ҳажми. Бу ҳақда The Financial Times (FT) газетаси АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергетика ахбороти бошқармаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Ўтган ҳафтада АҚШдан нефть ва нефть маҳсулотлари экспорти ҳажми кунига 2 миллион баррелга ошди, деб ёзади FT.
Умуман олганда, ҳафта якунларига кўра, Қўшма Штатлар кунига 11,4 миллион баррель энергия экспорт қилган.
Ўсиш АҚШ расмийларининг экспортни қисқартириш ва ички талабни қоплаш учун мамлакатдаги энергия захираларини кўпайтириш чақириқлари фонида кузатилмоқда.
Шунинг учун расмийлар мамлакатда энергия нархининг ошишига қарши курашишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади газета.
Октябрь ойида АҚШ президенти Жо Байден энергетика компанияларини охирги истеъмолчилар учун ёнилғи нархини пасайтиришга чақирди.
Reuters агентлигига кўра, Байден нефть экспортига чекловлар эълон қилиши мумкин. Бу ОПЕК+нинг нефть қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга қисқартириш ҳақидаги қарори фонида содир бўлди.
Изоҳ (0)