Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон Россияга қурол етказиб беришни кучайтирмоқда: дронлардан кейин Теҳрон Украинага зарба беришда қўлланилиши мумкин бўлган қисқа масофали баллистик ракеталарни ҳам Москвага яширинча юборишга рози бўлган, деб ёзмоқда The Washington Post.

Фото: «Фокус»

Фото: «Фокус»

Сентябрь ойи охирида Эрон Россияга делегация юборган, унга қўшимча қурол-яроғ билан таъминлаш шартларини узил-кесил келишиб олиш вазифаси юклатилган, дея маълум қилди АҚШ иттифоқчиларидан бирининг разведка хизматлари. Ушбу разведка маълумотлари Украина ва АҚШга ҳам берилган.

Разведка маълумотларига кўра, Fateh-110 ва Zolfaghar «ер-ер» ракеталарининг биринчи партияси Россияга етказиш учун тайёрланмоқда. Улар мос равишда 300 километрдан 700 километргача бўлган масофадаги нишонларга зарба бера олади. Бу уруш бошланганидан бери Эрон ракеталарининг Россияга етказилиши бўйича биринчи ҳодиса бўлади.

Fateh-110 ва Zolfaghar’нинг энг янги версиялари кучли ва аниқ бошқарилувчи ракеталар ҳисобланади, деб ёзмоқда WP эксперт баҳосига таяниб. Айрим моделлар электро-оптик бошқарув тизимлари билан ҳам жиҳозланган бўлади, бу нишонга яқинлашганда ракеталарни бошқаришга имкон беради.

Эрон нафақат дронларни, балки баллистик ракеталарини ҳам етказиб бериш орқали Россиянинг Украинадаги имкониятлари ва ҳарбий қудратини ошириши мумкин, дейди Вашингтондаги Яқин Шарқ сиёсати институтининг қуроллар бўйича эронлик эксперти Фарзин Надимий.

WP хабарига кўра, Эрон, шунингдек, Mujaher-6 ва Shahed-136 дронларининг янги партиясини Россияга етказиб беришга тайёрланмоқда. Бундан ташқари, эронлик техник ходимлар сўнгги ҳафталарда Россия назоратидаги Украина ҳудудларига бориб, россиялик ҳарбийларга дронларни бошқаришни ўргатган, деб ёзади газета.

Эрон Россияга қурол етказиб бераётганини рад этиб келади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков дронларни етказиб бериш ҳақидаги хабарларни изоҳлар экан, The Washington Post газетаси «сўнгги пайтларда ишончли бўлмаган кўплаб маълумотлар тарқатаётгани»ни айтди.

Мутахассисларнинг фикрича, Эрондан қурол етказиб бериш ҳажмининг ошиши Россиянинг Украинадаги етти ойлик урушда йўқотган ракеталари ўрнини қоплашга ёрдам бериши керак.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда