Франция терма жамоаси ва «Челси» ярим ҳимоячиси Нголо Канте Жаҳон Чемпионатини ўтказиб юборади.
Французнинг жароҳати қайталанган. L’Equipe нашрининг хабарига кўра, Канте 3 ойга сафдан чиққан. Жаҳон Чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади.
Канте жорий мавсум Премер Лигада 2 та ўйинда майдонга тушди. Француз сўнгги бор 14 августда ўйнаганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)