Uzbekistan Airways айрим самолётларини тури ва русумига кўра, лотларга бўлган ҳолда сотишга қарор қилди. Шу сабабдан, хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда.
Мазкур танлов жараёнида 6 та профессионал ташкилотлар, жумладан, консорсиум шаклидаги таклифлар турли хорижий (Европа, Шимолий Европа, Евросиё ва Осиё минтақалари) ва маҳаллий ташкилотлардан қабул қилинди.
Уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.
Саралаш натижасида ACC Aviation (Буюк Британия) консултант сифатида танлов ғолиби деб топилди.
Самолётлар (18 та ҳаво кемалари ва 1 та симулятор) 6 та лотларга бўлинган, шу билан бирга консултантнинг тавсиялари асосида бозор талаблари ва таҳлил натижаларига мувофиқ лотлар таркиби ўзгартирилиши мумкин:
Компания ҳақида маълумот
ACC Aviation компанияси (Буюк Британия) — лизинг, ҳаво транспорти, авиация активларини бошқариш ва стратегик консалтинг хизматлари соҳасида етакчи ечимларни тақдим этади.
Компания глобал мижозлар базасига хизмат қилади. Компаниянинг халқаро офислари тармоғи Европа, яқин Шарқ, Африка, Шимолий Америка ва Осиё минтақасида жойлашган.