24 февралдан кейин Хитойнинг Alibaba компанияси AliExpress Russia’га сармоя киритишдан бош тортди. Кейинчалик россиялик акциядорлар ҳам лойиҳага сармоя киритишни тўхтатган. Бу ҳақда The Bell нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, лойиҳа ходимларининг 50 фоиздан ортиғини қисқартирган ва Wildberries ва Озон билан рақобатлаша оладиган маҳаллий бозорни тарк этган.
AliExpress’нинг энг йирик акциядори Хитойнинг Alibaba Group компанияси (47,85 фоиз), Алишер Усмоновнинг USM холдинги (24,3 фоиз), ВК (15 фоиз) ва Россиянинг Tўғридан-тўғри инвестициялар фонди (12,8 фоиз) ҳисобланади.
Қайд этилишича, Алишер Усмоновнинг USM холдинги санкциялар хавфи остида AliExpress Russia’га сармоя киритишни тўхтатган.
Манбаларга кўра, агар Alibaba лойиҳага сармоя киритишда давом этса, Усмонов ва Россиянинг Тўғридан-тўғри инвестициялар фонди ҳам бунга эргашиши мумкин эди.
AliExpress Russia лойиҳаси сотилмаслиги маълум қилинган. Аммо инфратузилма ва тезкор етказиб беришнинг йўқлиги лойиҳанинг аста-секин рақобатчиларга ўз ўрнини бериб қўйишини англатади.
Изоҳ (0)