Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Uzbekistan Airways Куала-Лумпурга тўғридан-тўғри қатновлар тикланишини эълон қилди.

Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент—Куала-Лумпур—Тошкент йўналишида парвозлар 1 ноябрдан бошлаб ҳафтада икки марта: сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Тошкент—Куала-Лумпур йўналишидаги чипталар нархи 4 347 523 сўмдан, Тошкент—Куала-Лумпур—Тошкент йўналишидаги чипталар нархи эса 7 596 136 сўмдан бошланади. Нархлар 6 октябрь ҳолатига кўра амал қилади.

2021 йилнинг апрелида Uzbekistan Airways норентабел деб топилган бир қатор рейсларни, шу жумладан, Куала-Лумпурга парвозларни ёпганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди