Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

GFCI Халқаро молия марказлари глобал индекси Тошкентга «Уюшган халқаро молия маркази» мақомини берди. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Стратегик ислоҳотлар агентлиги ахборот хизмати

Фото: Стратегик ислоҳотлар агентлиги ахборот хизмати

GFCI рейтинги халқаро молия марказларининг рақобатбардошлигини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди:

  • молия бозори;
  • бизнес-муҳит;
  • инсон капитали, инфратузилма;
  • обрў.
Рейтинг тузувчи ташкилотнинг молиявий-инвестицион ҳамжамияти – З/Ен Group 30 минг нафар молия сектори вакилларини, дунёнинг 138 та мамлакатидан 5 мингта халқаро корпорацияни ўз ичига олади.

Республика пойтахтининг индексга киритилиши халқаро инвесторлар ва бизнес вакиллари томонидан инвестицион қарорларни қабул қилишда Ўзбекистонни капитал киритиш учун юрисдиксия сифатида танлашда рағбатлантиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди