Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «С.Т.», «Г.Д.» ва «I.Т.» МЧЖ раҳбарлари ушбу корхоналарга ишлаб чиқариш биноларини сотиб олиш учун ажратилган жами 5,5 миллиард сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Департаментнинг Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.О.» МЧЖ раҳбари О.Ю. тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, турмуш ўртоғи М.нинг номига хусусий корхона ташкил этиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 210 миллион сўм кредит маблағини «А.О.» МЧЖнинг корпоратив картасига ўтказиш орқали ўзлаштиргани аниқланган.

Бундан ташқари, О.Ю. ва банк филиали масъул шахслари 4 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз иссиқхона ташкил этиш учун уларнинг номига жами 413,8 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди
Маҳаллий
«Биз учун ЖСТга қўшилиш мутлақ устувор вазифа» –  ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов