Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг 2022—2026 йилларда туристик салоҳиятини комплекс ривожлантириш тўғрисида»ги 543, 545 ва 546-сон қарорлари қабул қилинди. Бу ҳақда Норма хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳужжатлар ушбу ҳудудларда туризмни ривожлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ҳамда йиллик мақсадли кўрсаткичларни назарда тутмоқда. Хусусан, ҳудудларда қуйидагилар режалаштирилган:

Қорақалпоғистон Республикасида:

  • Мўйноқда туризм масалаларига оид халқаро конференция ўтказиш;
  • Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва туманидан 500 нафар аҳолини республиканинг туристик ҳудудларига юборилишини ташкиллаштириш.
Хоразм вилояти:
  • Хоразмшоҳлар давлат музейини ташкил этиш;
  • «Хоразм» туристик брендини яратиш бўйича танлов ўтказиш;
  • 2024 йилга қадар Хива шаҳригача тезюрар поездни йўлга қўйиш;
  • «Урганч—Боку—Урганч», «Мадрид—Урганч—Тошкент» йўналишлари бўйича, шунингдек, Покистон, Индонезия, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларидан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш;
  • туристик маҳаллаларни барпо этиш.
Бухоро вилояти:
  • 2022—2026 йилларда Бухорога туристик оқимни (маҳаллий ва хорижий) 5 миллион нафарга, ушбу соҳада экспорт ҳажмини 600 миллион долларга етказиш;
  • 800 дан зиёд маданият объектларини бирма-бир реставрация қилиш;
  • «Street Food» гастрономик кўчасини барпо этиш;
  • «Қадимги Пойкент» археологик ёдгорлигини музейга айлантириш ва археологик парк барпо этиш;
  • Туркия, Буюк Британия, Франция музейларида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб қўлёзмалар нусхаларини шакллантириш ва Бухородаги музейга жойлаштириш;
  • Бухоро жайронлар питомнигини туристик жойга айлантириш;
  • ёшлар туристик форумини ўтказиш.
Шунингдек, ҳужжатларда ушбу ҳудудлардаги бўш турган ерларни аукцион орқали меҳмонхона ва хостеллар қурилиши учун ажратиш назарда тутилган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди