Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—август ойларида 13 та давлатга қиймати 22 миллион долларга тенг бўлган гилам экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,1 миллион долларга камайган. 8 ойда Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар қуйида:
- Қирғизистон – 12,7 миллион доллар;
- Озарбайжон – 3 миллион доллар;
- Афғонистон – 2,2 миллион доллар;
- Россия – 2,2 миллион доллар;
- Қозоғистон – 843 минг доллар;
- АҚШ – 358 минг доллар;
- Тожикистон – 305 минг доллар.
Изоҳ (0)