Запорожье АЭС бош директори Игорь Мурашов Россия асирлигидан озод қилинди, дея хабар қилади «Украина Ноw».
Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Гросси ўзининг Twitter саҳифаси орқали маълум қилди.
«Запорожье АЭС бош директори Игорь Мурашовни озод қилингани билан табриклайман. Жаноб Мурашовнинг оиласига хавфдан ҳоли тарзда қайтарилгани ҳақида тасдиқланган маълумот олдим», — дейди Гросси.
Изоҳ (0)