Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АОКАда Қурилишда стандартлаштириш республика маркази бош директори Абулқосим Абдуҳолиқов иштирокида ўтказилган брифингда янги илмий-тадқиқот институти ҳамда смета қийматини аниқлашнинг янги тартиби ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилган. Мазкур институт қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида илмий-тадқиқотлар асосида техник жиҳатидан тартибга солиш, меъёрлаш ва стандартлаштириш ишларини олиб боради.

Миллий классификатор ва электрон каталогни юритиш, бино ва иншоотларни ахборот моделлаштириш, яъни БИМ-технологияларини жорий этиш каби вазифалар ҳам шулар жумласидан.

Шунингдек, қурилиш соҳасида нархларни шакллантириш ва унинг механизмларини аниқлаш масалалари бўйича мазкур институт ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади.

Қурилиш материаллари ва хизматлар бўйича ишлаб чиқарувчи томонидан таклиф этилаётган нархларнинг электрон каталогини жорий қилиш ҳам кўзда тутилган. Институт томонидан юритиладиган миллий класификатор ва электрон каталог Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Товар-хом ашё биржаси ва бошқа вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базалари билан интеграция қилинган ҳолда амалга оширилади.

Миллий классификатор ва электрон каталогни яратиш, ишга тушириш, юритиш ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, БИМ-сервер ва ахборотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини ташкиллаштириш ҳам мақсад қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди